Vimpelcomнинг собиқ раҳбари Норвегияда ҳисбга олинди

Фото муаллифлик ҳуқуқи screenshot
Image caption Вымпелком

Vimpelcom ширкатининг собиқ бош директори Жо Лундер Ослода ҳибсга олинган.

Унинг адвокатига кўра, жаноб Лундерни Лондондан учиб келган вақти аэропортда қўлга олишган.

Лундернинг ҳимоячисига кўра, ҳали ҳеч қандай ҳужжатларни кўргани йўқ, аммо унинг ҳибсга олиниши Vimpelcom иши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Аммо шунга қарамай, унинг мижози бундан бир неча кун аввал айни иш терговига алоқаси йўқлигини айтган экан.

Айни пайтда Норвегия иқтисодий жиноятларни текшириш агентлигига кўра, Жо Лундер коррупцияга алоқадор иш юзасидан ҳибсга олинган.

Шу йил июл ойида Америка маҳкамаси Vimpelcom ва МТС ҳисобларидан 300 миллион долларни Ўзбекистоннинг телекоммуникация бозорида коррупция тизимини текшириш ҳаракати ўлароқ музлатиб қўйган эди.

Image caption Президент Каримовга "яқин одам" қизи Гулнора эдими?

АҚШ Адлия вазирлигига кўра, бу маблағлар халқаро миқёсда пул ювиш учун тил бириктириш амалига алоқадордир.

Порани эса, АҚШ Адлия вазирлиги ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга яқин шахс олган.

Вазирликнинг таъкидлишича, Vimpelcom ва МТС бу одамга 2004 йилдан 2011 йилга қадар Ўзбекистон бозорига кириш ва қудратли шахснинг ҳимоясида бўлиш учун пора берган.

Ана шу мақсадда сохта ширкатларга бу икки компания ярим миллиард доллардан кўпроқ пул берган.

Халқаро оммавий ахборот воситаларида эса, Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга «яқин» шахс унинг қизи бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ҳозир уй қамоғида экани айтилган Гулнора Каримова эса бу даъволарни рад этган эди.

Vimpelcom Ltd. Россиянинг Очиқ Акционерлик Жамияти "Вымпелком"нинг бир қисмидир.

ОАЖ "Вымпелком" эса «Билайн» мобил алоқа ширкатининг ҳам эгаси саналади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ