Қозоқ уламолари: 'Бегона эркакдан сунъий уруғлантириш-зино'

'Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг уламолар кенгаши донор ёки бегона эркакнинг манийси ёрдамида сунъий уруғлантиришга қарши фатво чиқарган.

Диний бошқарманинг расмий вебсайти-muftyat.kz да эълон қилинган фатвода бепушт эр-хотинларнинг сунъий уруғлантириш йўли билан фарзандли бўлишларига рухсат этилади.

Фатвони шарҳлаган диний бошқарма Шариат ва фатво бўлими бошлиғи Боуржон Алиўлининг сўзларига кўра, муслима аёлнинг донор эркак манийсидан истифода этиши "зино" ҳисобланади.

Фатвода айтилишича, агар сунъий уруғлантириш эрнинг манийси ва хотиннинг тухумҳужайрасини аёл бачадонига жойлаштириш орқали амалга оширилса, шариат бу усулга рухсат беради.

Аммо бошқа эркакнинг манийси ёрдамида амалга оширилган сунъий уруғлантириш "зино саналади ва шариатга зиддир".

Бошқа эркакнинг спермотозоидини сотиб олиш йўли билан сунъий уруғлантириш усули Оврўпода кенг тарқалган.

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси бу усул Исломга мутлақо зид эканини урғулаган.

Муфтиятнинг изоҳ беришича, Қозоғистонда ҳар бешинчи оила фарзанд кўрмайди, шунинг учун ҳам улар тиббиёт ёрдамида сунъий уруғлантириш усулига бош урадилар.

"Бу жамиятимизнинг долзарб муаммоларидан бири", дейилади муфтият шарҳида.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio