Ўзбекистонда мустақиллик даври бинолари нега сифатсиз?

Image caption Мустақиллик қурилишлари

"Минор" масжиди гумбази қопламаси бир йилда ўпирилиб тушди, Тошкент яқинида 1999 йили ётқизилган газ қувури портлаб кетди, Урганчдаги боғда қулаган кўприк эса ўндан зиёд инсон умрига зомин бўлди. Янги қурилаётган “намунали уйлар” эса, Би-би-си мухлисларидан бирининг айтишича, “Каримов ва унинг қурувчиларига уйни қандай қурмаслик керак деб намуна қилиб кўрсатиш лозим”...

BBCUZBEKнинг ижтимоий тармоқларда, хусусан, Facebook ва Однокласскинида кўтарган мавзуси Ўзбекистондаги қурилишларнинг сифати билан боғлиқ эди.

Не сабабдан охирги йиллари тикланаётган бинолар "мендан кетгунча, эгасига етгунча" қабилида қурилмоқда?

Зилзила тез-тез рўй берадиган Ўзбекистондаги янги иншоотлар сифатига ишонасизми?

Ўзбекистон пойтахтида катта дабдаба билан очилган "Минор" масжиди гумбази сиртидаги мовий кошинлар бир йилга етар-етмас қўпорилиб тушди.

Айни воқеадан бир неча ҳафта олдин, август ойининг охирида эса Тошкент вилоятидаги мустақиллик йиллари ётқизилган газ қувури портлаб кетганди.

1999 йили ётқизилган қувур 20 йилга етмай портлаб кетган бўлса, мустақиллик даврида тикланган бошқа бинолар ва ётқизилган қувурлар хавфсизлигига ишониш мумкинми?

(Ҳатто ҳукуматга яқин вебсаҳифалар ҳам бу қувур портлаши сабабларидан бири сифатида унинг электрокимёвий ҳимояси бўлмагинини тахмин этганди).

Айни ҳодисадан атиги икки ҳафта олдинроқ Хоразмда қулаган кўприк инсоний фожеага айланганди.

Урганч шаҳридаги қайта таъмирланган "Ёшлар" кўлида концертга келган одамларни кўтаролмаган кўприк қулаб, 10 нафардан кўп одам ҳалок бўлган.

Фожеа ортидан бевосита Президент Ислом Каримовнинг топшириғи билан унинг сабабларини ўрганиш учун махсус ҳукумат комиссияси тузилган ва қурбонларнинг оилаларига ёрдам берилганди.

Бугун қишлоқларда тикланаётган намунавий уйларни сотиб олаётганлар ҳам биноларнинг сифати ўта ёмонлигини, кўпчилик уларни таъмирлаб, кейин кўчиб киришаётганини айтишади.

Яқинда эса айрим мутахассислар Тошкент цирки олдида очилган болалар ўйингоҳи қулаб тушади, дея ёзишди.

Унда ўзбекистонлик баъзи мутахассислар туннел устини очиқ ҳавода ишлатилмайдиган материаллар билан ёпишганини ва бу ҳам етмагандек, ана шу хатарли том устида болалар майдончаси барпо этишганинидан хавотир изҳор қилишган.

Сиз янги бино ва иншоотлар мустаҳкамлигига ишонасизми? Уларнинг сифатидан кўнглингиз тўладими?

Не боис эски иншоотлар қолиб, янгилари нураб тушмоқда?

(Facebook ва Одноклассникида қолдирилган изоҳ, муносабат ва фикрларнинг аксарияти таҳрирсиз берилмоқда)

Сайёра Касымова: Бунча одам хитой деворига чикса хитой девориям аганиди куприк эмас

Bahodir Boboyev: Qorovullar qaramagan.Hamma koprikka chiqqan. Odamlar ozi bilgan holda chiqishgan . Bu baxtsiz hodisaga quruvchini ayblab bumidi.

Сайёра Касымова: Хитойдиги минглаб сайёх хитой девори устила концерт курмайди кегин куприк жойида турибди аганагани йук. Концерт куприк устида булмаган. Бу бахтсиз ходиса бу ерда усталарам концерт ташкилотчилариям айбдор эмас хеч ким куприк устидан жой бор деб билет сотмаган

Eshel Mest: Bbc сифатсиз булса хам шу масжидни курган Каримовга 1000 рахмат.Сизлар масжид гумбазини 100 марта оламга курсатиб Каримовни хатто шундай гузал ишини устидан кулишни харакатидасизлар. Уялинг озгини. Каримов сифатсиз булса хам шундай гузал мамжид куриб берди халкка. BBC сизлар нечта масжид куриб куйдинглар Узбекистонга келиб???

Jabbor Pirimovich :…. Президент к,айси пулига к,уради? Халк,нинг пулига к,уради. Темур бобомизнинг к,урган иморатлари, неча асрдан бери турибди..?... Умрбод туради, бобомизники! узига ухшайдиган , талабга жавоб бермайдиган иморатни, курган х,озирги "авлиё"ларнинг умри х,ам к,урган иморати каби к,иск,адир! Буни ёдда сак,лаш керак, томоша энди бошланади..

Eshel Mest: ... Ким пулига курса сизга нима фарки бор. Главное курилди. Халк пули курилди демокчисиз. Уша халк пулига европадан Вилла сотиб олса нима кила олардингиз???

Ben Den: BBC Uzbek тахририятига минг рахмат ! Муаммо борки, бу мавзуни кутаришибди. Халкимиз хавфсизлиги ва ижтимоий ахволи , колаверса давлат молиявий зарар курмаслиги учун , бу муаммоларни ечимини топиш жуда зарур. Айрим онгсиз, саводсизлар хакикатни кумиб "гийбатчилар", "бизда хаммаси яхши", "муаммо йук" деб ёзганлар, давлат ва халкимизга карши харакат килувчи , факат зарар келтирувчи , адашган инсонлар . Бундай унсурларни хаётда бир тийинга киммат, катта ноль "0" деймиз ! Аслида бу тролларга , Миллий Хавфсизлик Хизмат ходимлари , конституция, давлат ва фукороларга зарар етказувчи жиноятчилар сифатида чора куришлари керак ! Энди асосий саволга кайтсак , Ўзбекистонда мустақиллик даври бинолари нега сифатсиз ? Биринчи муаммо порахурлик ! Коррупция ва кора иктисод . Совет давридан мерос булиб колган схема буйича , хар хир курилишларда, катта бино-иморатлар ёки йул ва куприк булсин, хаммаси амалдорлар ва уюшган жиноий гурухлар хамкорлигида, пул ювиб, банк оркали фирибгарлик молиявий операцияларни амалга ошириш йулга куйилган. Хар бир амалдорлар ва корхоналар, бир бирлари билан келишган холда, курилишга ажратилган маблагларни чегириб, уз чунтакларига яни хисобларига утказиб бойлик орттириш билан, давлатга ва халкка сифатсиз иншоатлар, йуллар ва куприклар топшириб, кузбуямачилик, фирибгар-угрилик килмокдалар. Катта биноларни гапирмасак хам булади, хатто инсонлар хаётига сифатсизлигидан хавф солдиган куприклар ва йул курулишларида жуда катта зарар келтирувчи камчиликларни куриш мумкун.Бундай зарарларни эса, давлатга ва фукороларга касддан купорувчилик-диверсия ёки собатаж-атайин зарар келтириш билан тенглаштириш мумкун. Охирги йилларда куриб топширилган иншоатлар, куприк ва йуллар хеч кайси бири дунё стандартларига жавоб бера олмайди. Бу ёзганларим шунчаки устки бир куриниш, лекин керак булса бу махинация - фирибгарлик тизимларидан тортиб, амалдорларни жиноятлари сабабли архитекторлар когозида бошка, амалда хужа курсинга куриб топширилаётган сифатсиз иншоатлар буткул бошка эканлигини чукур исботлаб бера оламан.

Nabiullo Asadulaxojiyev: Katejdi narxi 200 milion so'm ekan qaysi axmoq oladi shuncha pulga

David Rogers: Umuman ishonch yoq. Hammasi qulaydi. chunki ajratilgan materiallar to'liq ishlatilmasdan balki yarmidan ko'pi bazi mansabdor shaxslarning uylarini tamiri uchun ishlatiladi, yoki oddiygina pulining o'zi cho'ntaklarga kirib ketadi. Yangi qurilgan o'sha namunali uylarning tomi salgina shamol bo'lsa 500 metr narida yotgan bo'ladi.

Пулат Турон: Фундаментга цемент кушмайди, пахсага тупрок кушмайди! умуман айтганда балик бошидан сасийди.! Тепадаги порахурларга инсоф бермаса, угрилик билан семириб утираверади.

Ali Khan: Угирлик, давлат мулкини талон тарож килиш авж олган. Бу нарса курилиш сохасигаям етиб кегани ачинарли. Хон Келди Алим : Намунавий уй жойларнинг сифатсиз курилаётгани бу айни хакикат!

Ali Khan: Хусусий курилиш ширкатларини ташкил килиш, хукумат молиялайдиган курилиш ва тамирлаш ишлари устидан назоратни кучайтириш керак. Шунда бирор натижа кутса булади.

Азиз Рахимов: Курилиш ишларига масъулият билан ёндашилмаяпти. Курилишлар уз сметаларида курсатилганидек нукта вергулигача курилмаяпти, курилиш материалларидан айрим мансабдор шахсларни уйлари битиб колиши хисобига уриб колинмокда. Курилишни топшириш-кабул килиш вактида кабул килиб олувчи ёки назоратчиларни огзи ёки чунтаги мойланмокда. Юкорида ёзишларича бу ерда Президентнинг умуман алокаси йук. Бу шу курилишга масъул булган айрим нопок, харомдан куркмайдиган, уз ишига виждонан ёндашмайдиган шахслар айибдор деб биламан. Шунинг учун хам каерда давлат бюджети хисобидан курилиш ишлари амалга оширилса, шу бино иншоатни курган пудратчива субпудратчиларининг мансабдор шахслари судланмокда, камалмокда, лекин курилиш ишлари кунгилдагидак охирига етказилмаяпти Жадыра Баубекова :Мустаккиликни дахли борми ёкми билмадим лекин куплаб курилмаларнинг номига курилиб кайта кайта ремонт булаётгани ростку. Нмее бор гапни ёзиб чикса ушани душман курасилар

Bekzodinfo Uz: O'zbeklar öziga özi zarar yetkazadi,o'g'ri bo'gandan keyin shu ahvol böladida.Qurilish materiallarini ög'irlab,kam ishlatib sifatsiz qilib mandan ketguncha egasiga yetguncha qiladi. Oddiy ishchidan tortib ish boshqaruvchilarigacha g'irt ög'ri kazzoblar yig'ilgan.Poraxörlik,ög'rilik özbeklarni qon qoniga singib ketgan.O'zbeklar halol yashay olmaydi,nega?Chunki halol ishlab topgan puliga qoniqmaydi.Uy,moshina olaman,to'y qilaman deb kerak bölsa yuqorida aytganlarimdek og'rilik ham qiladi.Mana özbeklarni ahvoli.

Jabbor Pirimovich:Нима натижа кутмок,чисизлар? Х,окимият алмашсагина,янгилик кутинг! Булмаса эски тос.....

Sanjar Fazliddinovich: Quriliwga dölatti ayblaw hato agar yoqmasa xichkm wu uylani dömlani omasin oganlaga kese judayam hursan oganla. wu iwlani dölat qbermasa halq özcha qlomidi bitta uy 200milyon ö dimizu bitta g'iwt mingsom qöyw mingsom quriliw qgan bladiki tayyor uyga bu pul 200milyon tabiy ketiwi masjitga kese uji restavratsa böldi xsop endi bowqa qurlwdi kamchlilaga kese u qaysdr manoda iwchlani iwi tez bitrp pulolw 6ylawi praraplani trichli undan bundan uriwi lekin dölat urgn sfatsz qgn dimidiyu narmalni pul ajratadi kmladr yevoriwi mumkin uzb dan ayb qdrsa köpdr lekin quriliwdan ayp qdrgan adawadi

Umid Raxmatov: Tuppa tugri, masalan wu maktaladigan namunaviy uylarni olsak, xamasi kiwda bowlanib, fundamenti 0.50 sm kazilib kurilayabdi, yana kiwda sovukda betonni muzlatib, eng arzon sifatsiz kuriliw materiallaridan foydalaniwadi, kogozda kimmat kilib kursatiwib , chuntaklarini tuldiriwyabdi, tekwiruv komisiyasi kelganda uni xam ogzi borku, ediriwib topwiriwayabdilar. Umuman olganda yangi kurilgan binolarga iwonmayman

Sherzod Nurmuhamedov: Bu vatan bizniki guruch kurmaksiz bomidi ish bor joyda kamchilik boladi va bu kamchilik sekin sekin bartaraf etib kelinmoqda

Одноклассникидаги BBCUZBEK гуруҳида айни мавзуга қолдирилган фикр-муносабатлар, изоҳлар:

Sherxan Buranov: Xamma tomon köz böyamachilik, qalbaki

Тулкин Абдуллаев: Халтура халтура деб езишипди хамма Лекин бир нарсани билиш керак бу ерда факат давлатни айблаш нотугри давлат пул ажратаяптм етарлича лекин у елда булиниб кетяпти халк таер эмас бу нарсага бизда осон органдик давлатни емонлашга мана бир гап айтаман мени уйимда уста ишлади ва у менга 1 кв метри 600 минг турадиган кафельни 300 мингдан сотди чунки у давлат кураятган обьектда хам ишларкан мана каердан пайдо боляпти оддий уста огирлик киляпти а прорапларни айтмаса хам болади мен озимизни айбдор килардим биринчи оринда хамма айбни давлатга агдаришдан олдин давлат ажратаяпти хамма нарса сифатли болиши учун Качон озимиз тушуниб етсак шунда озгариш болади а то давлатни айблагандан хеч нарса чикмайди Хар йили 10 та 20 та янги конун чикади Лекин биз хали конституция нималигини тушунганимиз ек албатта хаммани айтмокчи эмасман 31 млн ахолидан 30 млнини айтяпман 1 млн одам тушунади деб ойлиман Албатта бу мени фикрим

A Z: Xalq konstitutsiyani bilishi shart emas !Yoki hech qayerga yozib quyilmagan. Tinchlikni davlat emas xalq ushlab turibdi

РУСТАММАЛИК АХМЕДОВ: Хозрги иморатларга ишонмайман узим устаман биламан. Масалан намунали уйларда ишаласенгиз прараблар пулни ярмини берб ярмини бермайди кейин усталар шунга караб иш килади прараблар у устани хайдаб бошка уста олб келади униям найранг килб йук килади окибатда иш чала колади кегин ишчи йук хокимга ялинади хоким бюджетдагиларни жунатади доктор укитувчи мурабийлар айникса 2 ешли болаларни пулини оладиган оилалардан одам жунатиб бутказишади .Ахир уларга барибирдирку мендан кетгунча эгасига еткунча дейишади киссадан хисса хаммаси маблагга кадалади.Бир укитувчи кушним биркун манга бизгаям курлиш ишларидан топб бер дарс йук кунлари киламиз дегани мен Унга эээ ака олий малумотлисиз уят булади сизга дарс утиб болаларни яхшлаб тарбиялен худо сизга беради десам у манга манга ишомаяпсанми намунали уйларга мактаб томондан бравериб устаям болб кетдим айникса пол кокишни синдирвораман дейди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ