Халқаро Амнистия: 'Пардаевга қарши айблар сиёсий'

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Ўктам Пардаев Ўзбекистондаги кам сонли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан бири

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Amnesty International ташкилоти жиззахлик фаол Ўктам Пардаев инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилгани учун жазоланаётганини айтган.

Мустақил Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Жиззах вилоят бўлимининг раиси бўлган Пардаев 10 йиллик қамоқ жазосига юз тутмоқда.

18 ноябр куни унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168 ва 211 моддалари - фирибгарлик ва пора олиш бўйича айблов эълон қилинган.

Ўктам Пардаев аввалроқ маҳаллий расмийларнинг ўзига чиқиш визаси бермаслик қарори юзасидан маҳкамага шикоят қилган ва ОВИР билан судлашаётган эди.

<span >Халқаро Амнистиянинг ишонишича, Пардаевнинг ҳибсга олиниши Ўзбекистон ҳукуматининг ўзоқ вақтдан буён давом этаётган фуқаро жамияти фаоллари ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини қўрқитиш кампаниясининг бир қисмидир.

<span >Ўктам Пардаев Ўзбекистондаги кам сонли мустақил инсон ҳақлари ҳимоячиларидан биридир.

<span >Мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаоллар билан яқин ҳамкорликда ишлаган Ўктам<span > Пардаев Жиззахдаги инсон ҳақларининг поймол этилиш ҳоллари юзасидан текширувлар олиб борган ва халқаро матбуотда мақолалар чоп этган.

Ҳибсга олинганидан тўрт кун ўтиб, 20 ноябр куни у билан учрашишга муваффақ бўлган ҳимоячисига кўра, Ўктам Пардаевга қарши айблар 9 кишининг кўрсатмасига асосланади.

Улар Пардаев ер олиб беришга ваъда бериб, ўзларидан пул олганини даъво қилишган.

16 ноябр куни милиция Пардаевнинг Жиззахдаги уйида тинтув ўтказган ва унинг камераси, компютер, СД ва флешкаларини мусодара қилган.

Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишларича, Жиззахдаги ҳокимият вакиллари аввалроқ Пардаевга "пахтадан кейин гаплашиш" билан таҳдид қилганлар.

Пардаев пахта мавсумида мажбурий меҳнатга доир мониторинг олиб борган эди.

У шу йилнинг январида чиқиш визаси берилишини сўраб, маҳаллий ОВИРга мурожаат қилган, аммо унга виза берилмаган.

Ўктам Пардаев ўзининг дўстлари, ташкилоти аъзолари ва ҳатто унга мурожаат қилган айрим фуқароларнинг Миллий Хавфсизлик Хизматига чақирилиб, сўроққа тутилгани, айримларининг дўппосланганликларини айтган.

Халқаро Амнистияга кўра, Пардаевга қарши илгари сурилган айблар ортида сиёсий сабаблар турибди.

Ташкилот Ўзбекистон ҳукуматини ўзи қабул қилган ва халқаро қонунлар доирасида олган мажбуриятларини ҳурмат қилиш, инсон ҳақлари фаолларига қарши тақибларни тўхтатишга чақирмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

<span >