Россия Сурияга ҳаво зарбаларини кучайтирди

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Россия Суриядаги ўз таъбирича, "террорчи нишонлар"га қарши ҳаво зарбаларини кучайтиргани ва қирувчи учоқлари сонини 69 тага етказганини айтган.

Аммо Президент Путиннинг айтишича, ҳаво ҳужумларининг ҳозирги даражаси "Исломий давлат"ни енгиш учун етарли эмас.

Россия тўртинчи кундирки, ИД нишонларига қарши қанотли ракеталардан ҳужумларни амалга ошираётганини маълум қилган.

Узоқ масофага мўлжалланган ракеталар Каспий денгизидаги ҳарбий кемалардан отилган.

Хабарларга кўра, улардан баъзилари стратегик жиҳатдан муҳим Дайр ал-Заур минтақасидаги ИД жангариларини нишонга олган.

Сурия шарқида ИД назорат қилаётган шаҳар жангарилар ўзларининг пойтахти деб эълон қилган Раққа билан Ироқдаги жиҳодчилар қўлидаги ҳудуд ўртасида жойлашган.

Дайр ал-Заур нефтга бой минтақа ҳам ҳисобланади.

Россия ҳарбийлари жума куни 18 та қанотли ракета отилгани ва Раққа, Идлиб ҳамда Алеппо шаҳарларидаги еттита "исломий" нишонлар йўқ қилинганини айтишган.

АҚШ Марказий Қўмондонлиги вакили Россиянинг охирги кунлардаги ҳаво ҳужумлари ИДга тегишли кўпроқ минтақалар, жумладан, гуруҳнинг нефт инфратузилмаларини нишонга олганини айтган.

Аммо полковник Патрик Райдернинг сўзларига кўра, "Россиянинг аксарият ҳаво зарбалари ҳануз Суриянинг мўътадил мухолифат кучларига қаратилган ва Президент Башар Асад режимини дастакламоқда".

Би-би-сининг Москвадаги мухбири Стив Розенбергнинг айтишича, Россия Мудофаа вазирлиги эълон қилган видеода рус аскарлари бомбаларни учоққа жойлашдан аввал уларнинг устига "Бу бизникилар учун қасос" ва "Бу Париж учун" деган ибораларни ёзаётганларини кўриш мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio