Ўзбекистонда эркак ва аёл тенг ҳуқуқлими?

Image caption Би-би-сининг махсус лойиҳаси

Ҳар бир жамиятда, ҳар бир замонда долзарб деб қараладиган муаммолардан бири хотин-қизлар ҳуқуқлари билан боғлиқ.

Би-би-си Жаҳон Хизмати аёлларга бағишланган махсус дастурлар -"100 аёл" мавсумини бошлаган.

Ўзбек тилида "Аёл билан мунаввар олам" деб номлаган дастурларимизда хотин-қизлар, жумладан бугунги ўзбек жамиятида аёлнинг ўрни, она, ҳамшира, ўқитувчи, пахтакор ва олима бўлган ўзбек аёлининг ютуқлари, улар дуч келаётган хавф-хатар ва муаммоларга тўхталамиз.

Ўзбекистон ҳукумати мустақиллик йилларида аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқлиги масаласига алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлаб келади.

Ҳукумат, айтиш мумкинки, айни мақсадда минтақадаги бошқа давлатлардан илгарилаб кетиб, ҳокимият вакиллик (қонунчилик) органларига сайловларда номзод кўрсатишда аёллар учун 30 фоиз ўринни квоталаш махсус тизимини ҳам жорий этган.

Аммо, Марказий Осиёнинг барча давлатлари, айниқса Ўзбекистонда бўлгани каби – ҳаёт ҳақиқатлари аксарият ҳолатларда қоғоздагисидан кескин фарқ қилади.

Би-би-си айни мавзуда ўзбекистонлик аёллар билан бир неча суҳбатлар уюштирмоқда.

Ижтимоий тармоқларда, хусусан, Facebook ва Одноклассникидаги минглаб мухлислардан сўраганимиз Ўзбекистонда аёллар ва эркаклар ҳуқуқлари қанчалар тенг ва ёки тенг эмаслиги ҳақида эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Ўзбекистон, пахта, хотин-қизлар...

(Айрим изоҳлар таҳрирсиз қолдирилган –BBCUZBEK)

Мирза Анвар Хамидов: Тенг хукуклилик, дегани тенг имкониятлар дегани! Тенг имконият, деганда албатта физеологик фаркни эьтиборга олиш, ундан ташкаридаги ижтимоий иктисодий, сиесий хаетдаги уринларни солиштириш керак! Албатта, фбдош дустларимиз ичида бу нарсаларни тушунмайдиганлар хам бор. Шунинг учун баьзи изохларга эьтибор бермасдан, ушбу масалани атрофлича мухокама килиш керак! Тенг хукуклилик деб, парламентга 30% аелларни утказиб куйишга айтилмайди! Тенгхукуклик деб, аелнинг кулига отбойный молоток тутказиб куйиб, забойга тушуришга, еки кулига пичок бериб, к,ассоб килиб куйишга айтилмайди! Тенгхукуклилик эркак уз доирасида, аел уз доирасида накадар эркин фаолият юритиши, хает кечириши, кези келганда уз хукукларини химоя килиш имконияти борлигига айтилади!

Махмуда Азимова: Шу хам тема булдими нак 100 йил олдинги!!!

BBCUZBEK: Рост, Маҳмудахон, бу мавзу эҳтимол 1000 йил аввал ҳам бўлгандир, аммо савол ўлароқ, назаримизда ҳамон долзарб.

Рустамжон Абдуллаев:ВВС "Ўзбекистонда эркак ва аёл тенг ҳуқуқлими?" - бу жуда яхши савол. Бу cаволга шахсан мен шундай жавоб беришим мумкин: - Ўзбекистонда аёллар эркаклар билан тенг ҳуқуқли эмас. Чунки Ўзбекистонда аёлларнинг ҳуқуқлари эркакларникидан анча юқори туради. Сабаби барча эркаклар билишади: хотин-қизларимиз, яъний аёлларимиз, уларнинг барчаси оналар ёки бўлажак оналар. Демак тегишли ҳадисдан ҳулоса қилиб айтганда: жаннат улар аёқларининг остида... Ёки бу дунёда ўз онасини яхши кўрмайдиганлар ҳам борми?

Сабрына Ахмедова: Йук нега эркак айолдан бир пагона балон деймизаю хукукга келсак тенг деб уйлийман

Fatima Nabiyeva Kamilovna: Qonun oldida albatta teng huquqli!

Saida Shams: Албатта тенг хукукли.баробар чекади.ичади.эркакни урнига уйдаги хамма ишни килади эркак эса мингиллаб диванда етади..

Алишер Арифджанов: Хукукларини бир чеккага куйиб , буладиган гапдан гаплашийлик. Юртимиздаги Аёлларимизга етадиганлари дунёда йук. Хусну малохатда хам , аклу фаросатда хам , ориятли итоатлиликда хам уларга гап йук. Хаммалари сог саломат булишсин. Куйлик бозорида учта аёл роса каттик гап талашиб туришганини тепасидан чикиб колдим. Одамларнинг униси у деди ,буниси бу... Уз фикрларини билдиришди. Узимча шунака фикрладимки , уша бечора аёллар тирикчилик сабаб бозорда совукда ёки ёздаги жазирамада эртадан то коронги тушгунича тинмайди. Эрларига ёрдам булсин учун , болаларига уст бош олиш учун , ёки уйларини ремонти учун харакатда улар . Яъни БОКАСАН деб улигини ташлаб ётвогани йук ку.

Одноклассникидаги BBCUZBEK гуруҳидан:

-A-l-f-a- 97: Qog'ozda teng xuquqli. Hayotda esa aksi.

♥отабек♥ирода♥ мамагиязов:Эркекларимиз хурмати бор..эткани эткан.дигани диган.лек.баьзи бир эркела хурматсизликка лойик..

Đïļşħøđ ßËĶ (offìçîãļ pâģě): Huquq böyicha Erkak ayol teng davlatimizda.Lekin bizda bir birini hurmatlaw degan qoida bor!Bilib qöyingki hech bir davlatda bizdek Ota va Onani(yani erkak ayolni)yuksak hurmat ado etilmeydi! Buni Hech qaysi Huquqqa tenglawtirib bölmaydi!

алю мин: хукуқни тенг деса хам булади. лекин узбек оиласида норасмий аёл киши асосий одам :)

Умирбек Егамбердиев: Узб.да эркак ва аёл тенг хук'ук'лилиги масаласини у'ртага ташаш, буям бир, демократия масаласини к'у'зг'аб Узб.нинг ички ишларига аралашишга уриниш билан бир. Узб.да эркак ва аёлнинг, хар икки томоннинг у'з у'рни, у'з вазифаси, у'з масулияти ва у'з мажбурияти бор. Буларнинг хаммаси дин, шарият ва миллий урф-одат к'онунлари билан шакилланиб, мукаммаллашиб улгурган. Агар биз Узб. ичдан емирилишини истамасак, ана шу, нечта асрлар давомида шаклланган анъаналаримиздан тонмаслигимиз, адашмаслигимиз керак. Бизни дунёдаги хеч бир давлатдан, бу масалада, маслахат олишга зарурчилигимиз йу'к'. Айник'са Европа ва Америка давлатларидан. Биз фак'ат у'зимизни шакилланиб улгурган анъаналаримизни янада мукаммаллаштиришимиз, айник'са эркакларнинг жавобгарлигини кучайтиришимиз керак.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEKInstagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEKOdnoklassniki - BBC UZBEKFacebook- BBC UZBEKGoogle+ BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ