Обидхон қорига суиқасд маҳкамаси: иккинчи кун

Швециянинг Остершунд шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаров ҳаётига 2012 йили 22 февралида суиқасд қилишда айбланаётган Юрий Жуковский устидан маҳкама давом этган.

Қотилликда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковский устидан кечаётган маҳкаманинг иккинчи кунидаги мажлисининг бир қисми ёпиқ тарзда ўтган.

Ёпиқ маҳкама мажлисини жабрланувчи Обидхон қори Назаров адвокати талаб қилган.

Бу хавфсизлик ва шахсий ҳаётга дахлсизлик билан боғлиқ масалалар жамоатчилик учун сир сақланиши лозимлиги изоҳланган.

Шунингдек, айбланувчи Юрий Жуковскийнинг 2012 йили Швецияда ҳаракатланишига доир маълумотларни қоралов томони маҳкамага тақдим этган.

Би-би-си 2012 йили Стромсмунд шаҳридан тайёрлаган видеолавҳа

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Маҳкаманинг иккинчи куни ярим соат кеч бошланган.

Маҳкама жараёнининг биринчи куни қоралов томонининг ўз ихтиёрида бўлган далилларини тақдим этиши билан бошланганди.

Биринчи куни прокурор Кристер Петерссен Обидхон қорига суиқасдда фойдаланилган қурол, қотилликка алоқадор деб кўрилган жойлардан олинган бармоқ излари, Юрий Жуковский Шенген визаси олиш мақсадида Латвия элчилигига тақдим этган ҳужжатлар намуналарини намойиш этган.

Иккинчи куни эса айблов хулосаларини тақдим этишда давом этиб прокурор Петерссен Юрий Жуковскийнинг қаерларда ижарага уй ва автомобиллар олгани, қайси соат қайси дақиқада қаердан қаерга боргани, қолдирилган қўл ва оёқ излари ҳақидаги ва бошқа техник далилларни тақдим этган.

Сўнг жабрланувчи ва ҳимоя тарафи адвокатлари чиқиш қилганлар.

Обидхон қори Назаров адвокати талаби билан маҳкамада залидан барча кузатувчилар, журналистлар чиқариб юборилган.

"Тахминан ярим соат давомида дадамларнинг хавфсизликларига, соғликларига оид тиббиёт маълумотлари ва дахлсиз деб билинган ва махфий сақланиши керак бўлган маълумотларни адвокат тақдим қилди", деб айтди Би-би-си билан суҳбатда Обидхон Назаровнинг ўғли Довудхон Назаров.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ