"Коррупцияга қарши курашган Ўктам Пардаев озод этилсин"

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Қатор халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари коррупцияга қарши курашган жиззахлик фаол Ўктам Пардаевни зудлик билан ҳибсдан озод қилишни талаб қилиб чиқишди.

Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари бўйича уюшма, Ҳюман Райтс Вотч, Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шериклик ташкилоти ва Норвегиянинг Хелсинки қўмитаси қўшма баёнот чиқариб, Пардаевга қарши очилган жиноий иш тўхтатилишига чақирдилар.

Ўктам Пардаев фирибгарлик ва пора олди-бердисида воситачилик қилишда айбланмоқда. Агар маҳкама уни айбдор деб топса, у 10 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Пардаев 15 ноябрда Жиззах вилояти Дўстлик тумани милиция хизматчилари томонидан олиб кетилганди. Унинг уйида тинтув ўтказилиб, компютер процессори, ноутбук, фотоаппарат, флешка ва дисклар олиб кетилган.

Фаол беш кун буткул изоляцияда ушлаб турилган ва 20 нобярда ўз адвокати билан кўришишига рухсат берилган.

"Пардаев кўп вақтдан бери одамлар гапиришга қўрқадиган вилоятда коррупция ва мансабдор шахсларнинг ўз лавозимини суистеъмол қилишларига қарши чиқиб келган", - деди Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари бўйича уюшма раиси Надежда Атаева.

37 ёшли инсон ҳуқуқлари фаоли маҳаллий порахўрликни фош қилган ва пахта далаларидаги болалар ва катталарнинг мажбурий меҳнати бўйича кузатув олиб борган.

У охирги ойларда маҳаллий ҳокимият томонидан босим ошгани ва ўзи мунтазам равишда кузатилаётганини билдирганди.

Аввалроқ унинг укаси Шароф Пардаев Би-би-си билан суҳбатида акаси ҳуқуқбонлиги учун ҳокимиятдагилар "қаҳри"га учраганини айтганди.

Ўктам Пардаев 2012 йилда ҳам ҳибсга олинган ва 15 суткадан кейин қўйиб юборилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio