"Қош қўяман деб, ВИЧ юқтирманг"

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Ифлос қон ва игналар ҳамда шифокорлар лоқайдлиги боис Наманган, Ўш ва Чимкентда юзлаб гўдакларга ОИТСга етакловчи ВИЧ вируси юқтирилган.

"Ўзини асраганни Худо ҳам асрайди" - биринчилардан бўлиб шарҳ қолдирган Стрелец лақабли ўқувчимиз.

Унга кўра, ОИТС юқиш йўлларидан яхши хабардор кишилар учун ВИЧ вирусидан сақланиш муаммо эмас.

Стрелец айни дамда, қизлар гўзаллик салонларига борганда, йигитлар эса татуировка урдирганда, эҳтиёт бўлишлари зарурлигини таъкидлаган.

"Қизлар гўзаллик салонларида татуаж игнаси каби тиғли, учли пардоз ашёлардан фойдаланаётганда, унинг ишлатилмаганига эътибор қаратишлари керак" - ёзади ўқувчимиз.

Шунингдек, татуировка усталари бир игна комплексини бир неча кишига ишлатганида ҳам ВИЧ юқиш эҳтимоли кучайишини урғулайди.

Одноклассники ижтимоий тармоғида фикр қолдирган бир ўқувчимизга кўра, Россияда ишлаётган ўзбекистонлик аёл эрининг қистови билан татуаж қилдирган, яъни игна билан қош чиздирган.

"Олти ой деганда шундай касаллик борлиги аниқланган, аммо фуқаролиги йўқлиги боис салончи аёл тан олмаган ва анча можаро бўлган" - деб ёзади тингловчимиз.

"Даволаниш учун пули йўқ, касал ҳолатида ҳам ишлаяпти. Ўзбекистонга қайтса, даволанмоқчи".

Элдор Усманов Ўзбекистонда ҳозир ВИЧ вирусини юқтирганларга кўмак берилаётганини таъкидлайди.

"Бу офат шахсан менинг оиламга теккани ва бошимдан ўтаётгани сабабли аниқ айтмоқдаман!" - дейди Элдор Усманов.

Айрим ўқувчилар ОИТСга етакловчи ВИЧ вирусидан сақланишнинг яна бир йўли сифатида стоматология шифохоналарида назоратни кучайтириш зарурлигини урғулашган.

"Омбурларни зарарсизлантириш мумкин, аммо тишларни пардозловчи машина чархини ҳар бир мижоз учун ҳам янгилашмайди" - ёзади Стрелец.

Жамшид Аскаров исмли ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси эса эркаклар фоҳишабозлик билан шуғулланишни камайтаришса, ВИЧ тарқалиши ҳам камаяди, дея фикрлайди.

"Қанча одам ушбу касалга чалинганини ўзи ҳам билмайди" - Фейсбукда изоҳ қолдирган Каш Калкан тахаллусли фойдланувчи - "Буни ҳам ҳисобга олиш керак".

"Бизда профилактика чоралари кучли, четдан ишлаб келганларни СПИДга текшириш мажбурий ва бу оқилона йўл" - ёзади Макс Маҳмудов.

"Маҳаллаларда ҳам ундан эҳтиёт бўлиш кераклиги ҳақида жиддий огоҳлантирилади".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ