Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Амнистия ва жиноятчилик: боғлиқлик борми?

Ўзбекистон парламентининг юқори палатаси - Сенат амнистия тўғрисидаги қарорни қабул қилган.

Мамлакат конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан эълон қилинган умумий авф жиноят содир этилган пайт 18 ёшга тўлмаган аёллар, 60 ёшдан ошган маҳбуслар ва чет эл фуқароларига нисбатан қўлланади.

Умрбод қамоққа маҳкум этилганлар, қасддан одам ўлдиришда айбланган ва алоҳида хавфли жиноят содир этганларнинг амнистияга тушмаслиги айтилган.

Амнистия тўғрисидаги қарорнинг тўлиқ матни ва унга шарҳ эълон қилинганича йўқ.

Аммо айрим ўзбекистонлик блоггерлар бу йилги амнистиянинг ўтган йиллардагидан фарқли бўлиши кутилаётгани ҳақида ёзишмоқда.

Амнистияга тушмайдиганлар

Ўзбекистондаги тажрибага мувофиқ, диний-сиёсий айблар билан қамалганларнинг аксариятига амнистия қўлланмайди.

Маҳбусларнинг яқинлари кўпинча амнистия арафасида уларга қамоқхона тартибини бузиш каби маъмурий айб қўйилиши ҳақида айтишган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Мурод Жўраев 21 йилдан сўнг ўтган ой озодликка чиқарилган

Жазо муддати тугаган сиёсий маҳбусларга эса янги айблар қўйилиб, жазо муддатларини узайтириш ҳоллари кузатилади.

Ўтган ой шундай маҳбуслардан бири, собиқ депутат Мурод Жўраев 21 йиллик қамоқдан сўнг озодликка чиқарилган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Жўраевнинг озод этилишини АҚШ Давлат Котиби Жон Керрининг Ўзбекистонга ташрифи билан боғлашган.

АҚШнинг Тошкентдаги элчилиги Жўраевнинг озод этилишини олқишлаган ва бу билан боғлиқ "жараённинг бир қисми" бўлганидан мамнун эканлигини билдирган.

Қўшма Штатлар расмийлари Керри билан музокаралар чоғида Президент Каримов "алоҳида шахсларнинг ишини кўриб чиқишга тайёрлигини изҳор қилганини" айтганлар.

Шу боис ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари бу йилги амнистия бошқа айрим таниқли сиёсий маҳбусларга нисбатан ҳам қўлланиши мумкин, деган умидларни билдиришмоқда.

Жиноий вазият

Айни пайтда амнистия ҳақидаги янгиликка муносабат билдирган айрим ўзбекистонликлар мамлакатда жиноий вазиятнинг ёмонлашишидан хавотир изҳор қилишган.

"Жиноятчилик бу билан камайиб қолмайди. Бизнинг Андижонда икки кеча-кундузда 7 та жиноят содир этилди. Ўғриларни ҳалигача топишгани йўқ", дея изоҳ қолдирган 12news.uz нашрининг бу ҳақдаги хабарига муносабат билдирган Алишер исмли фойдаланувчи.

Image caption Амнистия ҳақидаги қарор Сенатнинг ялпи масжилисида қабул қилинган

"Уйларингга ҳушёр бўлинглар. Доим қулфлаб юриш керак. Қариялар ёлғиз қолмасин (кулги белгиси)." деб ёзган Фэйсбук фойдаланувчиси Шукуржон Исломов.

Ўтган йилги амнистия натижасида 3 мингдан ортиқ маҳбусларнинг озодликка чиқарилгани хабар қилинган.

Ўзбекистонда амнистия жараёни қанчалик шаффоф?

Амнистия билан мамлакатдаги жиноий вазиятнинг ёмонлашиши ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик борми?

Би-би-си бу ҳақда тошкентлик ҳуқуқ фаоли Сурат Икромов билан суҳбатлашган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio