Янги "Тоштурма"ни қуриб битказишолмаяпти

Тошкентда "Тоштурма" номи билан машҳур муваққат ҳибсда сақлаш муассасасини Зангиотага кўчиришга қарор қилинган ва шу кунларда янги қамоқхона биносини қуриб битказиш мўлжалланган эди.

Бироқ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган podrobno.uz веб-сайтининг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги манюага таяниб хабар тарқатишича, молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар боис янги тергов изоляторини фойдаланишга топшириш муддати номаълум вақтга ортга сурилган.

"Қурилиш ишларини шу йилнинг охиригача ниҳоясига етказиш режалаштирилган эди. Аммо молиялаштириш тўхтатилгани сабаб ишлар ҳам тўхтатилди", деб айтган Подробно.уз манбаси.

Ҳуқуқ-тартибот идораси ходими сўзларига кўра, янги қамоқхона қурилишини молиялаш музлатиб қўйилган.

"Ишлар қачон қайта бошланишини ҳеч ким билмайди. Тахминий муддатлари 2016 йилнинг баҳори", деб айтган ҳуқуқ-тартибот органларидан бирида ишлайдиган манба.

Подробно.уз хабарига кўра, янги қамоқхонани ишга тушириш дастлаб 2015 йилнинг кузига режалаштирилган бўлган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Google map
Image caption "Жаслиқ" қамоқхонаси "Борса-келмас" деган ном билан танилиб бўлган.

Қурилиш ишлари орқага сурилаверганидан кейин янги қамоқхонани фойдаланишга топшириш муддати йил охирига сурилган.

Подробно.уз Интернет саҳифаси хабар қилишича, янги тергов изолятори осмондан қараганда юлдуз шаклини эслатадиган шаклда лойҳалаштирилган ва ҳибсхоналарнинг халқаро талабларига мос МДҲ давлатлари орасида ягона қамоқхона мажмуаси бўлиши керак.

Ўзбекистон қамоқхоналари, жумладан, вақтинча сақлаш изоляторлари ҳам халқаро ҳисоботларда ноинсоний муомала, тутқунларга қийноқ қўллаш ҳолатлари кўплиги билан кўп бора тилга олинган.

Хусусан, "Тоштурма"да тутқунлари бошидан ўтказган қийноқлар ҳам ҳисоботларга тушган, Интернетда батафсил ҳикоя қилиб берилган.

Қорақалпоғистоннинг қиши аёзли, ёзи жазирама саҳросида барпо этилган "Жаслиқ" қамоқхонаси "Борса-келмас" деган ном билан танилиб бўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ