Акром Йўлдошев ҳаётми?

Ўзбекистонда "Акромийлар" дея тақдим этилган гуруҳ раҳбари сифатида кўрилувчи Акром Йўлдошевнинг бундан бир неча йил аввал қамоқхонда оламдан ўтган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар бор.

У 1999 йил 17 февралда терроризмда айбланиб, қўлга олинган ва суд ҳукми билан 17 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда эди.

Кейинчалик расмийлар 2005 йил 13 май куни Андижонда юз берган исëнни ҳам Акром Йўлдошев қамоқдан туриб бошқарганини даъво қилишган.

Андижон ҳодисалари ортидан бўлиб ўтган маҳкама жараёнида Акром Йўлодшев видео орқали гувоҳлик бериб, айбига "иқрор" ҳам бўлганди.

Хабарларда айтилишича, Акром Йўлдошев бундан беш йил олдин 47 ëшида қамоқда вафот этган.

Бу хабарларни расмий манбалардан тасдиқлашнинг иложи йўқ.

Ҳуқуқ фаоли ва "Ўтюраклар клуби" ташкилоти раҳбари Мўтабар Тожибоеванинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, Акром Йўлдошевнинг қамоққа олинганидан бери қаерда эканлиги ва аҳволи ҳақида маълумот олиш имкони бўлмаган.

Мўътабар Тожибоева Йўлдошевнинг ўлими ҳақидаги хабарларни ҳам тасдиқлаш уринишлари бесамар эканлигини айтди.

Лекин Тожибоева ўз фаолияти давомида маҳбусларнинг ўлими ҳақида яқинларига хабар берилмаган ва жасади дафн этиш учун қайтарилмаган ҳолатлар билан юзма-юз келганлигини билдирди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio