Баҳслашиш маданияти қаерда қолди?

Яқинда Тошкентда трансвестит ва унинг мижозларини қўлга олиш жараёни туширилган видео Ижтимоий тармоқларда тарқалиши ортидан қизғин баҳс-мунозаралар юз берди.

Мавзунинг бир қирраси милиция ходимларининг зўравон, ноқонунуий ҳаракатлари бўлса, асосий жиҳати ноанъанавий жинсий мойилликка эга бўлганларнинг ахлоқи борасидаги кескин фикрлар бўлди.

Бу ўртада зўравонликка ундовчи кўплаб фикрлар, бир-бирини ҳақорат ва камситишларга тўла изҳоротлар ёғилди.

Ана шу манзарада ўзга фикрдаги инсон қарашига тоқатсизлик, баҳс одоби масалалари ҳам ўртага чиқди.

1980- йилларда ўзбек матбуотида баҳслашиш маданияти, қарама-қарши нуқтаи назарда бўлган одам билан қандай муомалада бўлиш йўллари муҳокама қилинганди. Яъни, иззат-нафсга тегмасдан, хақоратламасдан ўз мавқеини фактлар ва даллилар билан ифодалаш каби йўллар мубоҳиса этилганди.

Кузатувчиларга кўра, ҳозирда ўзбек жамятида кўп мавзуларни муҳокама қилиш норасмий равишда "тақиқлангани" боис ва кўп мавзулар "ёпиқ мавзу" саналгани учун, одамлар, айниқса ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўз нуқтаи назарини фактлар билан ифодаламасдан, дарров сўкиш, лаънатлаш ва қарғашларга ўтмоқдалар.

Нега ижтимоий тармоқлардаги баҳсларда маданият, бир-бирига ва ўзгаларнинг нуқтаи назарига ҳурмат, одоб доирасидан ташқарига чиқиш кузатилади?

www.ziyouz.com Интернет лойиҳасининг асосчиси Давронбек Тожиалиевнинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, ҳозирда Ижтимоий тармоқлар турли мавзуларни баҳс этишда деярли чекланмаган имкониятларни яратиб, қатнашувчилар сони ҳам улкан.

Бундан ташқари Ижтимоий тармоқлар орқали "боғланган" шахслар ҳам турли интеллектуал табақа ва тоифаларга мансуб ва кимнинг қандай фикр билдиришини йўналтириб туриш деярли иложсиз.

"Баъзида ҳатто баҳсга туртки берган асосий мавзу четда қолиб, мутлақо бошқа мавзуга ўтиб кетилади. Бундан ташқари баҳслашувчиларнинг миллати, дини ва бошқа жиҳатларини ҳақоратлаш ҳам учрайди. Бу баҳслашувчининг маданияти ва илм даражасига боғлиқ", дейди Давронбек Тожиалиев.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEKInstagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEKOdnoklassniki - BBC UZBEKFacebook- BBC UZBEKGoogle+ BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - bbcuzbekradio

Алоқадор мавзулар