“Айб ҳокимларда эмас, Каримовда...”ми?

Image caption Ўзбекистонга "ота" керакми ва ё "фарзанд"?

Ўзбекистонда ҳокимларни президент Каримов тайинлайди.

Уларни ишдан оладиган ҳам Ислом Каримов бўлади.

Гарчанд, ҳокимларнинг ҳам сайлов йўли билан тайинланиши ҳақида таклифлар анчадан бери асосан тор доирада янграётган бўлса ҳам, аксарият сайловлар бирор бир натижа беришига ҳам ишонмайди.

Мустақил журналистлар, маҳаллий инсон ҳуқуқлари фаоллари дохил бирор бир халқаро ташкилот Ўзбекистонда ҳозирга қадар кечган сайловларнинг ақалли биттасини ҳам адолатли деб эътироф этгани йўқ.

Ўтган ҳафта Тошкент вилоят ҳокими Аҳмад Усмоновни лавозимдан четлатаркан, президент Каримов уни одамларнинг ишончини оқламаганлик ва раҳбар кадрларни тайинлашда таниш-билишчиликка йўл қўйганликда айблаган.

Милиция генерали бўлган Усмонов лаёқатсизликда айбланаётган биринчи ҳоким эмас.

Бундан аввал Президент 7 йил давомида Наманган вилоятига раҳбарлик қилган Баҳодир Юсуповни ҳам шунга ўхшаш хато ва камчиликларда айблаб, ишдан олганди.

Ўзбекистонда ҳоким, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари расман депутатлар ва сенаторлар тарафидан тасдиқланса-да, амалда шахсан президентнинг ўзи томонидан тайинланади.

Аммо Каримов уларни ишдан четлатаркан, кадрлар сиёсати учун шахсан ўзи ёки ҳукуматнинг коллектив масъулияти ҳақида гапирмайди.

Президентнинг айтишича, ўтган йили раҳбар кадрларнинг қарийб ярми махсус аттестациядан ўтолмаган.

Оддий одамлар раҳбарларнинг порахўрлиги, зўравонлиги ва фуқароларнинг шикоятларига эътиборсизлигидан нолишади.

BBCUZBEK ижтимоий тармоқларда ўз мухлисларидан ҳоким ва амалдорларнинг қанчалар лаёқатли экани, улар қандай талаб ва мезонлар асосида тайинланиши, халққа ҳисоб бериш –бермаслиги ва ҳукуматнинг кадрлар сиёсати сизни қониқтирадими, деб сўраган эди.

BBCUZBEK Facebook:(Ўқувчиларимиздан олинган изоҳларнинг аксарияти таҳрирсиз берилмоқда –таҳ.)

Анвар Касымходжаев: Хоким факат ўз шахсий манфаатини ўйлаб юради, шу 3 ёки 4 йил ичида катта маблағ кўлига киритса ана уша хоким учун натижа,катта ютук, ҳалк билан нима иши бор уни ҳалк сайламаган.Халк сайламагунча.. ўғирлик килаверади..Хокимларни факат ҳалк сайлаши керак....

Farkhod Abdurakhmonov: Ҳозирги кадрлар сиёсатининг аҳволи шуни кўрсатмоқдаки, ушбу соҳа жиддий ислоҳотларга муҳтож. Биринчи галда “Давлат хизмати тўғрисида” Қонун қабул қилиш зарур ва унда ҳокимлар, турли бўғиндаги амалдорлар, давлат органларида ишловчи мутахассисларнинг ҳуқуқлари, бурчлари, мажбуриятлари,ваколатлари аниқ кўрсатилиб, давлат хизматига ишга қабул қилиш, лавозимларга тайинлаш шартлари аниқ-тиниқ қилиб белгиланиши даркор. Мазкур қонунда давлат хизматчиларининг касб этикаси, ахлоқ меъёрлари ҳам ўз аксини топиши лозим. Агар ҳоким ва амалдорлар фаолиятига умумий баҳо берадиган бўлсак, менинг шахсий фикрим шундан иборатки, уларда компетентлик етишмайди, яъни, биринчидан, уларнинг сиёсий маданиятлари паст, иккинчидан, улар чуқур аналитик фикрлаш қобилиятига эга эмаслар, учинчидан, уларда лидерлик салоҳияти мавжуд эмас, тўртинчидан, муаммоларни ҳал этишда профессионаллик етишмайди, бешинчидан, муомалалари қўпол, кибрга, манманликка берилганлар, олтинчидан, дунёқарашлари тор даражада, стратегик фикрлай олмайдилар, еттинчидан, ўз устларида ишламайдилар, саккизинчидан, порахўрлик ва коррупцияга руъжў қўйганлар, тўққизинчидан, объектив эмаслар, ўз иш фаолиятларида таниш-билишчилик, ошно-оғайнигарчилик, қариндош-уруғчилик, маҳаллийчиликка йўл қўядилар, ўнинчидан, халқни адолатсиз бошқарадилар, иккиюзламачидирлар, ўн биринчидан, ўзларидан қуйида турувчиларга ва халққа нисбатан нописандлик қилган ҳолда, ўзларидан юқори турувчиларга лаганбардорлик, хушомадгўйликни касб этиб олганлар, ўн иккинчидан, ўз шахсий манфаатларини халқ, давлат манфаатларидан устун қўядилар. Шулардан келиб чиқиб ҳоким ва амалдорларни лаёқатли ҳамда ўз эгаллаб турган лавозимларига муносиб дейиш қийин. Мазкур вазият Ҳукуматнинг кадрлар сиёсати қониқарсизлигидан далолат беради. Ҳалоллик, ватанпарварлик, билимдонлилик, жиддийлик, принципиаллилик, профессионаллилик кадрларни танлашда асосий мезон, тамойил бўлмоғи зарур, лекин амалиётда буларнинг ўрнини маҳаллийчилик, таниш-билишчилик, ошно-оғайнигарчилик, қариндош-уруғчилик, кланчилик, порахўрлик ва коррупция эгаллаб келмоқда. Бундай бемазагарчиликлар йўли билан лавозимга келган ҳоким ҳеч қачон ўз халқи олдида ҳисобот бермайди. Кадрлар сиёсатини ислоҳ этишда мазкур йўналишда маъсул бўлган шахсларга нисбатан жавобгарликни ошириш талаб этилади. Республикада 14 та маъмурий бирлик ичида 160 га яқин туманлар бор, уларда муносиб ҳоким тайинланиши фақат битта шахсга боғлиқ эмас, шунинг учун бу ишга алоқадор мансабдорларнинг ўз навбатида ҳалол ва халқпарвар бўлишлари муҳимдир. Шунингдек, кадрлар сиёсати самарали бўлиши учун ҳоким ва амалдорларнинг ойликларини ошириш, муайян имтиёзларни қонунан белгилаб қўйиш, маҳаллий ҳокимиятларнинг ҳудудни бошқаришларида ваколатларини, эркинликларини ошириш ва тегишлича жавобгарликларини ҳам кучайтириш керак. Ҳокимлар жойларда фақат ижрочи бўлиб қолишлари мақсадга мувофиқ эмас. Менимча, жойлардаги аҳвол учун вазирлик ва идора раҳбарлари ҳам жавобгар бўлишлари адолатли ҳисобланади.

Ali Khan: Агар президент хоким сайлашга кийналса, нега бу ишни халкка топширмайди? Ўшанда бу мияси занг босган коринбойлар факат узидан тепадагилар биланмас, уз халки билан хам хисоблашишни бошлашармиди?!

Husniddin Karabayev: Баъзи масъулиятли лавозимларга қўйишдан олдин, олдинги лавозимларда нима иш қилган, қай даражада тажрибаси, халққа нимаси билан ўзини кўрсатган – қай даражада фойдаси теккан...у бошқарган жойда ёки район ҳокими бўлганида коррупция , жиноят қай даражада ўсган...ва ҳоказоларни аниқлаб лавозимга қўйиш керак. Лаганбардорларни эса лавозимга қўйиш керак эмас.

Мирза Анвар Хамидов: Ҳокимлар президентнинг буйруқларини бажарадиган ричаг халос. Улардан талаб битта, жавоб битта - хўп бўлади!

Абдумурод Тургун: Текинга келса агар шу курсига инсоф бн иш тутади.Котта пул эвазига келгандан кегин бу ловозим бизнесга айланади.Бизнесменларни конун койдаси бор.100 тийиндан 200 тийин кайириш керак.

Mansur Murodov: Виждонан ишлайдиган яхши маънавиятли, маданиятли кадрлар жуда куп аммо улар ишлашни хохлашмайди, сабаби оддийгина улар нафсини жиловлаган одамлар.

Uzbek Real: Жиловланган нафс ҳам 1.5 миллион сўмлик ойликка яшай оладими? Яшолмайди...яшолмайди...

“Бошимдан ўтганлари...”

Ўзини ургутлик деб таништирган Sasha Aliev эса президент Каримовни Ургутга таклиф қилади.

У қандай қилиб ошхона очгани ва кейин бу ошхонага бошқалар, унинг даъво этишича, Ургутдаги мулозимлар эга чиққанини ёзади.

Yunhee Kim эса уни “дардини дастурхон қилишда” айблайди. Қайтага бу аризаси билан марказдаги тегишли идораларга чиқиши кераклиги маслаҳат беради. “Фейсбукка дардингизни айтганингиз билан устингизда ҳамма кулади”, дейди Yunhee Kim.

Баҳсга қўшилган Ali OzTurk эса нима учун ишлаб топган пулларини … бериши керак, хақини талаб қилиш жиноятми, деб сўрайди.

Yahyoxon Karimovга кўра, “бунақа нарсаларга" бош қотириш керак эмас.

“Мансабдорларни яхши тарафлариям бор, пора олишга келсак, юқоридагилар ҳам яхши билади. Пора берадиган ким? Ўзимиз пора узатамиз, аслида ҳамма гап оми инсонларда…Бунақа қилиб мансабдорларни ёмон кўрсатиш, холос, уларни ақлсизлик билан ишдан олсак, парокандаликка юз тутамиз, улар пора олгани билан эл-юртини сотмийди, тинчликни ҳоҳлийди…”

Shuhrat Ikrom: Сингапурни тажрибасидан фойдаланиш керак. Коррупцияни бартараф этиш ягона йули шу. Турсуной Мухсимова:Тўғри кўпчилиги чўнтакларини қаппайтириб олишади ,ишдан кетиб мазза қилиииб еб ётишади ,халқ бн нима ишлари бор?

Фуркат Абдуллажанов: Хаммаси соккакаш. Лавозимга утириш учун канча пул кеткизган уни халкдан ундириб олиш керак ахир. Уз билими, мехнати билан каттарок лавозимга эришганлар Узбекистонда саноғлик булса керак. Агар булса!

“Бизга Ота эмас, асл фарзанд керак...”BBCUZBEK Одноклассники:

Д А Н Г А С А: Иcлом Каримовни ўзини ишдан олиш керак. 27 йил бўлди, кадр танлашни билмас экан, жойни бўшатсин ёшларга. Билагида кучи бор, халқи учун жонини берадиган, кадр танлашда адашмайдиган фарзанд бўлсин. Ота эмас, асл фарзанд керак бизга, барака топгурлар!..

Элдорбек Бекмуродов: Ўзбекистонда президент лаёқатли бўлганида эди, амалдорлар ҳам лаёқатли бўлур эди…Юқорида айтилганидай Ўзбекистонга "ота" эмас уддабурон, халкнинг дардини тинглайдиган, халк манфаатини ўз манфаатидан устун қўядиган фарзанд керак!

Дониёр Курбонов:Хар бир одам факат узини уйлагандей стулда утирганлар хам узидан бошкасини уйламейди.Шу бошкарув стулига эришиб киладиган иши имкон даражада йигиб олиш.Бушагандан кегин юрт ёнса ёниб кетмейдими уларга барибир.

Жамшид Аюбов: Мени сиёсат билан ишим йук кераги юрт тинч оилам бехавотир ухлайди хамма уз ишига бориб келяпти менга шунисиям етади давлатларга ухшаб кочиб куркиб юрганимиз йук ундай хаёт кимга керак худога минг карра шукур шундай давлатга яшаётганимдан буни узи булмайди

хушнуддин мухитдинов:Хокимларни сайлов оркали танлаш керак. Лавозимга куйгунча кимлигини хеч ким билмайди. Хар йили газеталарда килинган ишлар хакида маълумот беришсин.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • • Instagram - BBC UZBEK
  • • Twitter -BBC UZBEK
  • • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • • Facebook - BBC UZBEK
  • • Google+ BBC UZBEK
  • • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • • Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ