Ўзбекистондаги қамоқхонадан яна бир маҳкумнинг ўлиги чиқди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 64/48 сонли қамоқхонада яна бир маҳбус оламдан ўтгани ҳақида хабар тарқатган.

44 яшар Достон Абдураҳмоновнинг вафоти ҳақида яқинларига 11 феврал куни маълум қилинган.

"Кеча куннинг ўрталарида шу хабарни олдим. Кейин ўзим етиб бордим, қариндошлари билан гаплашдим. Аммо, ҳали жасади етиб келмаганди. Яқинлари жасадни олиб келишга кетишганини айтишди", дейди Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи Суръат Икромов.

Тошкент вилояти Чиноз туманидан бўлган Достон Абдураҳмонов 1999 йил Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159, 244 - моддаларига асосан 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Аммо, 2008, 2011 ва 2015 йиллар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 221 - моддаси - "Жазони ижро этиш муассаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик" айбловлари билан унга берилган жазо муддатларни узайтириб келинган.

Достон Абдураҳмоновнинг қамоқхонада қийноқлардан ўлган бўлиши мумкинлиги даъво қилинмоқда.

Аммо, бу даъволарни мустақил манбалардан тасдиқлаш имконсиздир.

Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи Суръат Икромов Достон Абдураҳмоновнинг укаси ҳам ҳозир қамоқда эканини айтади.

"Достон ҳақда яна шуни айтиш керакки, унинг 1985 йилда туғилган Отабек исмли укаси ҳам ҳозир 5 йилча бўлди, Ўзбекистондаги қамоқхоналардан бирида қолмоқда".

Ўзбекистон тергов ҳибсхоналари ва қамоқхоналарида маҳбусларнинг қийноқлар натижасида вафот этиш ҳоллари бот-бот учрайди.

Ўзбекистон МХХ ва милицияси қўлга олинган одамларни ақл бовар қилмас қийноқларга тутиши халқаро ташкилотлар ҳисоботларига бот-бот такрорланади.

Айрим ҳолатлар эса, БМТ тарафидан ҳам тан олинган. Лекин, Ўзбекистон қийноқ иддаоларини рад этиб келади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbekInstagram
  • BBC UZBEKTwitter
  • BBC UZBEKOdnoklassniki
  • BBCUZBEKFacebook
  • BBC UZBEKGoogle+
  • BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ