“Бозорни бузиб-қуришдан амалдор фойда кўради…”

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Ўзбекистонда бир неча бозорлар бузилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимияти жорий йилда пойтахтдаги қатор йирик бозорларнинг бузилиб, қайтадан қурилишини маълум қилган.

Ўтган ҳафта Тошкентнинг энг қадимий бозорларидан Олой бозорининг озиқ-овқат ва қуруқ мева сотиладиган қисми бузиб ташланган.

Тошкентдан олинган бошқа бир хабарларда эса "Қўйлиқ" бозори ўрнида туркча андозадаги бозор қуриш режаланаётгани ҳақида айтилади.

Табиийки, бу бозорларни бузиб-қуриш арзонга тушмайди, миллиардлаб сўм сарфланади.

Ўзбекистонда деярли барча соҳаларда бўлгани каби бу турдаги қурилишлар билан боғлиқ жараён шаффоф эмас.

Ўзбекистон бўйлаб бозорларни бузиш ва қайта қуриш ишлари мустақилликдан кўп ўтмай бошланган.

Маҳаллий савдогарлар кўпинча реконструкция ишларидан мақсад бозордаги расталарни қайта сотиш эканини айтишади.

Аммо расмийлар қайта қуриш ишлари республикада амалга оширилаётган йирик бунёдкорлик лойиҳаларининг бир қисми эканини таъкидлайдилар.

BBCUZBEK айни масалани ижтимоий тармоқларда кўтарар экан, ўзбекистонликларнинг фикрлари билан қизиқди.

Сиз бозорларнинг бузиб қурилиши ҳақида қандай фикрдасиз? Улар аҳоли учун қулайлик ва фаровонлик яратмоқдами?

Бозорларни бузиш жараёнида савдогарлар ва мулк эгаларининг манфаатлари қанчалик ҳимояланади?

Аввалига BBCUZBEK Facebook саҳифасида қолдирилган фикр-мулоҳазалар билан танишсак.

(Аксарият изоҳлар таҳрирсиз берилмоқда –таҳ.)Олой бозор файзсиз эдими?

Akmal Riskiyev: Олой бозордан 10 йилдан бери файз кетган,нархлар Тошкентдаги бошка бозорлардан 1,5 киммат эди.Бозор олиб сотарлар ва гирром сотувчилар макони булиб колган эди. 15-20 йил олдин энг арзон ва ахоли учун кулай булган бозор энди бойлар бозори булиб колди.Сабаби уша пайтларда бозорга келиб кетиш учун трамвай ва автобуслар йуналишлари олиб ташлангани булди.Бозор транспорт инфраструктураси яхши булганида арзонлашади

Алишер Абдужаббаров: Дехкон бозорларидаги олиб- сотарларни йукотиш керак. Бозор касб эмас, бозорда дехкон узининг махсулотини сотиши керак. Бунчалик катта бозорлар керак эмас. Дехкон бозорларини бузиб куришдан максад тартибга келтириш. Даромад килаётган лар хам бор, улар любой нарсадан даромад килаверишади. Мактабни, богчани, кучани, уйлари бузиш куришдан хам даромад кураверишади. Дехконларни какшатиб, шахарликларнинг хаккидан уриб колиб " тирикчилик" килаётганларни думига челак бойлаб хайдаш керак.

Khayrulla Alid: Азизлар, ривожланиш ва тараккиет албатта керак. Лекин бир уйлаб курайлик - балким юкоридаги матнда айтилаетган айнан кадимий, хаммамизга болалигимизни эслатиб турадиган, миллий услубдаги бозор ва шунга ухшаш оммавий курилишларимизни саклаб колганимтз лозиммикин?.. Кеча ТВда Парижда яшаб энди юртига кайтган бир россиялик юлдузни Париж хакидаги сухбати гувохи булдим. Уни айтишича, Парижда уз шахсий уйини-дуконини-богини ва хоказо...ларини таъмирламокчи булган мулк эгаси бир талай идоралардан елиб-югуриб хужжат туплаши керак экан. Сабаби битта - Париж кадимий, тарихий шахар. Парижни кадимийлигини саклаб колиш шарт. Азизлар, нахотки Тошкент кадимий, тарихий эмас? Айримлар балким "Нима, бозорлари биланми?", дер. Ха! Бозорлари билан хам! Президентимизга катта рахмат. Шу кишини саъй-харакатлари билан Тошкент янада очилди, яшнади, ешарди. Лекин илтимос, эски...йук, кадимий куринишлардан хам бирон нима хотирот булиб колсин ахир!

“Дўкондорлару тадбиркорларга қийин бўлди, аммо...”

Bahar Zakirova: Бузилсин, яна чиройли қурилса майли, аммо магазин эгаларичи? Қанчадан қанча инсонларнинг пули куйиб, қилган меҳнати сувга оқди. Уларнинг меҳнати синган жойларни бузиб ташлаш яхши эмас ахир!

Narimmat Yuldashev: Эскини бузиб янгини куриш азалий одат ,хуш эски бозор расталари тор ,йулаклар одамлар утиб кайтишига нокулай хамда бугунги кун санитария ва ёнгин хафвсизлигига жавоб бермаса ,буниинг урнига янги замонавий бозор курган макулдир. Менинг уйим хам шунака бозорлардан бирининг ёнида ,хозир уни бошка кенгрок ерга кучиришяпти . шахар марказида жойлашган бу бозор уша атрофда яшовчилар учун доимий муомалар олиб келади . эрталаб соат 6дан -кеч соат 7 гача на тратуардан юриб булади на катта йулдан ,бир тарафдан машиналар барча йулларни тусиб куйгани етмагандай -тратуар хамда йулларнинг икки четини ноконуний (хужжатсиз ) савдогарлар эгаллаб олишади...

Farkhod Abdurakhmonov: Шарқда бозор азалдан ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган жой ҳисобланади. Шарқ ўлкаларининг ривожланишига ва аҳолисига баҳо беришда ҳам кўпинча бозорларнинг архитектураси ҳамда бозорлардаги сотувчи ва харидорлар ўртасидаги муомала, олди-сотди қоидаларига амал қилиш каби ҳолатлар мезон қилиб олинган. Бу тўғрисида турли мақоллар ҳам мавжуд. Эндиликда давр ўзгармоқда, бозорларнинг ўрнини супермаркет, гипермаркетлар эгалламоқда, электрон савдо қилиш тизими ривожланмоқда. Лекин шунга қарамасдан, бизда бозор ҳали ҳам ўзининг ўрнига эгадир. Бозорларимизнинг замонавий шарқ архитектураси асосида қайта қурилиши, реконструкция қилиниши, янгиларини бунёд этилиши, аҳолига янада кенг имкониятлар, қулайликлар яратилиши, шаҳарларимизнинг янада гўзаллашуви буларнинг ҳаммаси яхши албатта. Аммо гап шундаки, бу ишлар қайси маблағ ҳисобидан амалга оширилади? Агарки бюджет ҳисобидан бўлса ҳамки, унинг манбаи албатта аҳоли, корхона, ташкилотларнинг солиқ тўловларидан ҳосил этилган маблағлардир. Ушбу маблағларни сарфлашда устуворлик тамойилларига амал қилиш керак, яъни замонавий тиббий техникалар етишмаётган, ўқитувчи ва тиббиёт ходимларининг ойликлари паст бўлган шароитда, иқтисодий инфратузилмалар етишмаётган бир пайтда ҳамда бошқа ижтимоий аҳамиятга молик муаммолар кўндаланг бўлиб турган вазиятда биринчи галда бюджет маблағларини, инвестицияларни шу йўналишларга сафарбар этиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, хонадонингизда фарзандларингиз тўйиб овқатланмаса, ҳовлингизнинг супаси бетонлаштирилмаган, дарвозаси ўрнатилмаган бўлса айни пайтда Сиз маблағингизни уйингизга бассейн қуришга сарфласангиз бу албатта мантиқсизлик ва кўз-кўз қилиш учун қилинган ҳисобланади. Менимча, бозорларни бузиб қайта қуришда ана шу юқоридаги тамойилни эътиборга олиш керак, иккинчидан, қурилиш жараёнида турли корхона ва ташкилотларни мажбурлаб маблағларини юлиб олиш каби ҳолатларга умуман йўл қўймаслик зарур. Учинчидан, бозорларни бузиш жараёнида савдогарлар ва мулк эгаларининг мулкий ҳуқуқлари, манфаатлари ҳимояланиши керак, яъни уларнинг амалдаги биноларга қилган харажатлари ҳозирги бозор баҳосида ҳисобланиб, компенсация қилиниши ёки уларга янги барпо этилажак биноларга эгалик қилиш ҳуқуқи берилиши зарурдир. Амалиётда кўпгина вилоятларда янги бозорлар қурилиши жараёнида бунга аҳамият берилмаганлиги, кўпгина тадбиркорларнинг маблағларига хиёнат қилинганлиги, уларнинг даъволари кўпинча жавобсиз қолдирилганлиги ёки қилган харажатларига тенг бўлмаган озгинагина маблағ берилганлиги хусусида кўпгина хабарлар тарқалган эди. Янги бозорлар ишга тушгандан кейин эса савдо расталари тадбиркорларга қайтадан сотилганлиги ҳақида ҳам кўп гап-сўзлар бўлган. Яна бир омилни ҳисобга олиш керакки, бозор бузилиб то янгиси қуриб битиргунча ўша бозорларда кун кечираётган, даромад топаётган кишилар ишсиз, маблағсиз қолиб кетадилар, яна устига-устак уларнинг мулкларига яраша маблағ берилмаса, бу инсофсизлик ва айни бир пайтда амалдаги қонун ҳужжатларининг қўпол бузилиши ҳам ҳисобланади. Тўртинчидан, бозор қурилиши бўладими ёки бошқасими, нима дейди давай-давай деб, шошилинч тарзда қайсидир санага якунлаб топширишни мўлжаллаб, сифат масаласи, хавфсизлик, қурилиш-конструкция ишлари қоидалари, тартиботи эътиборсиз қолишига йўл қўймаслик муҳим. Бешинчидан ва энг асосийси, қурилиш жараёнида ажратилган маблағлар тўлиғича ўғирланмасдан, қурилиш лойиҳасига мос ҳолда сарфланишини таъминлаш даркор. Хабарингиз бор, Урганчдаги кўприкни қулаши натижасида ёшгина умрлар хазон бўлишди, у ерда кўп одам тўпланганидан қатъий назар кўприкни икки ёндаги тиргачлари мустаҳкам бўлганида у осонликча қуламасди деб ўйлайман. Энди ушбу масалада мутахассислар балки ўзларининг объектив хулосаларини бергандирлар. Хулоса қилганда, ҳар бир бунёдкорлик ишлари том маънода ҳар бир фуқаронинг ҳаётини яхшиланишига, уларга қулайлик туғдиришга, аввалгидан кўра енгиллик бўлишига олиб келсагина шунда биз ҳақиқий ободонлик, фаровонликка гувоҳ бўламиз. Ҳар қандай бунёдкорлик ортидан фуқаронинг шахсий ва хусусий мулкига, тадбиркорнинг, мулк эгасининг ёки хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағларига зиён етказилишига йўл қўймаслик давлатнинг вазифасидир.

Uzbek Real: Мутахассисларнинг объектив хулосалари?...Шу гапга ишонмадим, мутахассислар хулосаси ҳокимтўрага тушадиган пул миқдорига боғлиқ...

Farkhod Abdurakhmonov: Uzbek Real Шунинг учун мен " балки" деб ёзганман, чунки хулосани ўзини кўрганим йўқ.

“Сифатсиз ва кераксиз қурилишлар”

Nodira Usmoniy: Хозирги курилишларни сифатсиз эканлигини куп курдик. Бу бозорлар хам мачит гумбазига ухшаб бир йилда сидирилиб тушмаса булди. Хали курамиз зомонавий деб нима куришаркин

Мухаммад Мирзо: Хокимиятдагилар бозор бузиб бозор куришдан нарига утолмай турибди. Ишлаётган бозор ишлаб турсин шу пулларга корхоналар курсин токай одамлар россияда ишлайди???

Ruslan Sabirovich: Кадимда курилган бинолар асрлар давомида турарди. Хозир хаммаси " одноразовый " булиб кетган.Шундан кура йулларни таьмирланглар.

Nargiza Kadirova: Олойни ва Чорсуни баракасини давно учириб булишти. Энди кайси бозорни гали келди?

Aziz Xakimov: Замон талаби бу, дунёни ривожланган давлатларидан УЗБЕКИСТОННИ каери кам юритимиз гузаллашади

Бахтиер Мадаминов:Oддий савдагарларга кийин булади нарклар ошади пулдорларга билинмайди лекин пули йуклар кийин ахволга тушуши мумкин

Murod Davletov: Куриш албатта яхшику! Хар холда замонавий Бозор булса буни нимаси ёмон! Факат курилишга конунан ёндашиш керак!

Samat Hudoyberdiev: Шу пайтгача килинган хамма ишлар яхшиликка булган худо хохласа кейинги килинадиган ишлар хам хаммаси яхшиликка!!! Хозир Хамма нотугри дейиши мумкин Эски бозорларни бузилишини лекин янгиси битиб жуда хам чиройли Ва хар тарафлама кулай будганидан кейин Шу емонлаганла давлат рахбарларимизга Рахмат айтишади!!!

Бахром Абдурахимов: Хаёт бор эканки, бузиш-қуриш бўлишлиги табиийдир, айниқса янги қурилишлар барпо этилишлиги яхшидир, АММО !!! . Минг афсуским ота-боболаримиз билибми-билмайми ёким қасдданми биз авлодларга мерос қолдирган бир матал ё мақолу- зиён борким, биз бугунги кунда айнан ўшанинг исканжасидан азоб чекмоқдамиз, бир қарашда гуё оддий ва тўғридек туюлади, аммо шунга хозир барча-барча мансабдорлар тиш тирноқ билан амал қилмоқдаким, бунинг зиён-захмати хали бери тугамас, хаттоким асрларга татигулик бўлса ажаб эмас. Қаранг-ким, ота-боболаримиз айтиб кетишган эканлар, -"қўли текганнинг оғзи тегар"-деб. Ана шу сўзни муқаддас билган жамики мулозимлар ва уларнинг атрофидагилар қўли тегмасидан оғзи бурни билан манфаат аталмиш га кириб кетишмоқдалар-ким, у бозорни бузиб қуришми, хонадаонларни бузиб қуришми, кўприк ё йўл қуришми барчасидан ўз манфаатларида иш кўрмоқдалар. Бунинг натижасида қурилган объектларинг сифати ёмон, нархлари осмон , ана шуниси ёмон. Бунинг азобини сўзсиз-забонсиз мазлум халқ чекаверади-чекаверади, чунким , -"мазлум киши -зулмга махкумдир" !

BBCUZBEK Одноклассники гуруҳи

А Аббос:Кимга фойда кимга зарар, хамиша оддий халк жабр куради

PATRIK JOHN: Ўзбекистонда бирор қурилиш ёки бошқа нарса барпо қилинар экан, давлатга фойдаси бўлмаса қилинмайди...Халққа фойдами, зарарми, бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ.

Абдулла Кодирий: Бозорни кайта куриш оркали бозорни хар бир сантиметрини пуллашга эришиш деганидир

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ