"Сўкинғоч раҳбарлар, бошидан сасиётган балиқ..."

Фото муаллифлик ҳуқуқи Thinkstock

2 март куни Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқарув органлари ходимларининг ахлоқий қоидаларини тасдиқлаган.

Агар бу каби муштумзўр амалдорлар оз бўлса эди, кузатувчиларга кўра, давлат идоралари ходимларининг ахлоқий қоидаларини жорий этиш борасида қарор олинмасди.

Энди бундан кейин Ўзбекистонда яхши ахлоқли бўлиш, ҳалол, адолатлилик, холислик ва ватанпарварлик давлат мулозимининг асосий профессионал тамойиллари деб кўрилади. Аммо айни қарорда ҳам баҳсли ўринлар мавжуд.

Масалан, бу қарорда “асоссиз ҳолда ўз қўли остидагилар ва фуқароларга руҳий ва жисмоний таъсир ўтказмаслик” маслаҳати берилади.

Яъни, айни маслаҳатнинг ўзида, бундан буён зўравон амалдор ўз қўли остидаги ходимни “асосини топиб” калтакласа ва ёки сўкса бўлаверади деган тушунча келиб чиқади.

Хуллас, сўраганимиз ҳукуматнинг ахлоқий қоидаларга доир қарори билан боғлиқ эди.

Сизнингча, бу каби амалдорларни “тартибга чақириб қўйиш” мақсадида экани айтилган қарор иш берадими?

Сизнингча, зўравон ва оғзига эрк берадиган амалдорларни қандай қилиб жиловласа бўлади?

( Аксарият изоҳлар таҳрирсиз келтирилмоқда –таҳ.)Facebook BBCUZBEK“Уриб, сўкмасанг ҳеч ким ишламайди”...ми?

Farkhod Abdurakhmonov: Агарки умумий олиб қарайдиган бўлсак, инсонларни уриш, сўкиш, ҳақоратлаш, таҳқирлаш, сазойи қилиш каби жирканч ишлар замонавий дунё ҳамжамияти учун хос бўлмасдан, ўтмиш тарихда, яъни қулдорлик ва феодализм жамиятларига кўпроқ характерли бўлган... Гап шундаки, кўпчилигимиз нима камчилик бўлмасин буни Советлар олиб келди, руслар бизга ўргатишди, коммунистик партиядан қолган иллат деб ўзимизни оқлашга уринамиз. Ваҳоланки, ўша даврларда аксарият раҳбарларда сиёсий маданият, одоб-ахлоқ анча яхши эди, улар ҳозирги кундаги раҳбарлардан фарқли ўлароқ ўз қўл остидаги кишиларга ўзларининг шахсий мулклари сифатида қарамас эдилар, қўпол муомала қилмасдилар. Мен бу билан ўтмишни қўмсаётганим ёки уни оқламоқчи эмасман, фақат ўзим гувоҳ бўлган ҳақиқатни ёзяпман. Айни бир пайтда ушбу масалани ёритишда қуйидаги нуқталарга эътиборни қаратиш лозим. Ҳақиқатда, инсонларимиз орасида ёки ходимлар ўртасида шундайлар борки, улар яхши гапни тушунмайдилар, калтак тилини биладилар холос. Бу каби инсонларни зулмпарвар, ишқсиз, дардсиз, ғурурсизлар дейиш мумкин. Шунингдек, кўпчилик Сизнинг мансабингиз, бойлигингиз, кетингизда қудратли соябонингиз, жисмоний кучингиз, қаттиқ, қўпол муомала қилишингизга қараб Сизни ҳурмат қилиши ёки раҳбар бўлсангиз сизга ҳеч қандай муаммосиз бўйсуниши мумкин. Қўрқса ҳурмат қилади деган гап шунинг учун айтилса керак. Сиз қанчалик одобли, хушмуомала, юмшоқ табиатли, маданиятли инсон ёки раҳбар бўлсангиз ўша юқорида сифатланган инсонлар сизни писанд этишмайди, қўрқоқ, бўш шахс ёки раҳбарга чиқариб қўйишади.

Махкам Расулов: Туппа тугри олдинги амалдорларда манавият ва одоб ахлок бор эди. Хозир коррупция. Бу дегани лавозимга эришган мансабдор шахс, ташкилотда ишлаб юрган яхши ишчиларни ишини урганиш ва муносибини янги лавозимларга сайлашни урнига, атрофига узини кариндош уругини ва таниш билишини йигади, унга фарки йук таниши ва кариндош уруги иш биладими еки йукми. Танишини дипломи булса булди. Качон бундай холат тугар экан?

Умид Абдуллаев: Айни дамда юкори ва куйи ташкилотларни уртада юзага келтирувчи босим хам айнан шу амалдорларни ишидир. Гарчи харчанд уринмайлик бундай карашларга бархам бериб булмайди. Сабаби 1-Килинган хакорат учун улар узур сурамайди, лекин чидасанг ишла ёкмаса аризангни ёз кабилида иш тутишади. 2-Мазкур холатлар юзасидан юкори ташкилотларга мурожат килолмайсиз, аксинча бунда узингиз айбдор булиб чикасиз. 3-Бошликни ушбу харакати бокади, сиз ва бошка ходимлар устидан назорат килишни осон йули бу шу тарика жазолаш. 4-Айни дамда ишсизлик кийнайди, ишиздан айрилиб колмаслик учун хам чидайсиз, колаверса уз ишини мутахасиси сукиш эшитмайди. Хулоса урнида айтиш мумкинки бу холатга чек куйиш амри махол. Бунга анча вакт керак булади.

Spitamen Abd: Буни авторитар бошқарув усули дейишади. Этика-эстетика нол! Ҳаммани уриб сўкиб ўзини кўрсатиш, холос. Ўша раҳбарнинг ёнидагилар кўпи лаганбардор, қуёнюрак. Амал тегдими, биринчи ўринда кибрга берилади.

Би-би-си ҳақида ( лирик бўлмаган чекиниш...)

Дурбек Ризаев: нега BBC доим Узбекистон хакида негатив макола езаверади? Чарчамадилами ?

Илхом Касимов: Уларни ҳам бола чақаси бор ака))) Кимлардир шунга пул ажратади да....

Hurshid Kuchkarov: ёзгани хаммаси тугри гап шекилли?

Балиқ бошидан сасийди...

Gulshan Karaeva: Эскитдан бир макол бор"Балик бошидан.......", Ана шундан бошланса ижобий узгаришлар булади менимча....

Khurshid Yuldoshev: Сўкиш тепадан бошланади...Юқоридан сўкиш эшитган амалдор қўл остидагиларни сўкиб хумордан чиқади...

Muhammadbabur Hamrakulov: Юқоридаги ҳолатлар – сўкиш ва дўқ-пўписа, индамаслик, қўрқиш, буларнинг бари бизга қизил террордан қолган иллатлар. Оллоҳга шукр, энди-энди шу иллатлардан қутила бошладик. Энди раҳбарлар яхши томонлама ўрнак бўлишлари шарт!

Асқар Ешім: Шундай холлар кузатилади-ки, мажбур буласиз!

Одноклассники BBCUZBEK гуруҳи

Odinokiy Volk: Чунки балиқ бошидан сасийди...Тепадаги нафрат пастга қараб юради.

Д А: Мен бошлиқларни айбламайман. Ўша сўкишларни эшитиб ўтирган одамларни ўзида айб, деб биламан. Ахир сен кап-катта одам бўлсанг, нега эшитиб ўтирасан ҳақоратни?" "Иккинчидан бундай ҳолат бошқа республикаларда йўқ экан. Мен сўрадим, тожиклар, қирғизлардан. Йўқ, бизда жамоат жойида одамларни сўккани қўрқади, дейишди". "Фақат қарор билан иш битмайди, жазолаш керак одамларни беҳурмат қиладиганларни. Ана ўшанда бир натижа бўлади.

Nargiz Abduxoliq: Чунки бизда ишсиз колиш катта муаммо, корин гами ориятдан устунрок булиб коляпти, уша рахбарлар хам кимни сукишни билади...

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ