Украина: ўзбек жангчисининг тақдири

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Украина шарқидаги ҳарбий ҳаракатларда марказий осиёликлар ҳам иштирок этишган.

Улардан бири 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси Шавкат Муҳаммаддир.

Асли касби қурувчи бўлган Шавкат Ўзбекистондан 2011 йилда, ўзининг айтишича, “дунёни ўз кўзи билан кўриш учун” чиқиб кетган.

Қозоғистонда ишлаб юрган пайти уйланади ва қиз фарзанди дунёга келади.

2012 йилда Украинага қисқа муддатга келган Шавкат тақдир тақозоси билан қизғин сиёсий жараёнлар марказига тушиб қолади.

У Майдон воқеаларида кўнгилли тиббий ходим бўлиб қатнашади ва кейинроқ “Айдар” ҳарбий батальони таркибида россияпараст бўлгинчиларга қарши жангларда иштирок этади.

Ўша пайт Донецк бўлгинчилари сафида жанг қилган ва ўзини "Бахтиёр" деб таништирган бошқа бир ўзбек йигитнинг сурати 2014 йили бутун дунё ахборот тармоқларида тарқалганди.

Бегона бўлган урушда ўзбеклар бир-бирига, ўз биродарларига қарши жанг қилганлари ҳақида интернетда айрим хабарлар пайдо бўлганди.

Шавкат Би-би-си билан бўлган суҳбатида “Бахтиёрни” учратмаган эса ҳам, у ва унга ўхшаган бошқа ўзбекистонликлар “ҳақиқатдан Россияга ишонган бўлишлари мумкин”, - дея тахмин қилади, бироқ “улар мен учун авваламбор душман эди", - деб таъкидлайди.

2016 йилнинг 18 январида Киевдаги Ўзбекистон элчилиги Украинада ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган ўзбекистонликлар учун 10 йилгача қамоқ жазосини қўлланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Шавкат ўзбек ҳукуматининг таъқибларидан хавотирда ва Украина фуқаролигини олишга умид қилмоқда.

У ўтган йил августида қуролини ташлаган ва ҳозирда кўнгиллилар ташкилотига ёрдам бермоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати тайёрлаган Шавкат Муҳаммад видеоҳикоясини BBC UZBEKнинг Youtubeдаги каналида томоша қилинг

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon