Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Одам боласи бу қийноқларга чидамайди'

Лондонда жойлашган Халқаро Амнистия ташкилоти Ўзбекистон тергов ҳибсхоналари ва жазо муассасаларида қийноқларга чек қўйиш талаби билан янги глобал кампания бошлаган.

Ташкилот дунё бўйлаб фаоллардан Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматига, шунингдек, ҳибсхона ва қамоқхоналар маъмуриятларига "Биз бу ерда қийноқлар қўлланилишини биламиз. Қийноқларни тўхтатинг!" деган талаб билан хат ва SMSлар жўнатишга чақирмоқда.

Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилиш учун Тоштурма, Жаслиқ ва МХХ СИЗОсининг ер сунъий йўлдоши орқали суратлари акс этган маркалардан фойдаланилади.

Ташкилот милиция, МХХ қийноқларни қўллашдан воз кечиши, қийноқларга масъуллар эса жавобгарликка тортилиши керак, дейди.

Amnesty International 20 йилдан бери Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан ҳолатларни мураккаб шароитларда ўрганиб келади.

Ташкилотнинг қамоқхоналарни бориб кўриш ҳақидаги яқинда қилган илтимосини Ўзбекистон ҳукумати яна рад этган.

Бироқ кўп йиллик кузатишлар, ҳуқуқ фаолларининг маҳкумларнинг яқинларига таяниб берган маълумотлари ва қамоқхоналардан қутулиб чиққан инсонларнинг кўрсатмалари Ўзбекистонда Тоштурма, Миллий Хавфсизлик Хизмати жазо изолятори ва Қорақалпоғистондаги Жаслиқ қамоқхонасида қийноқлар мунтазам равишда қўлланилишини кўрсатади, дейди Amnesty International.

'Гуантаномада ҳам қийнашади'

Facebook ва Одноклассникидаги BBC O'zbek саҳифаларида ўз фикрларини қолдирган айрим ўзбекистонликлар қийноқларни қоралашса, айримлари қийноқлар ҳамма ерда қўлланишини айтишган.

Image caption Ёзувчи Мамадали Маҳмудов қарийб 17 йил умрини Ўзбекистон қамоқхоналарида ўтказган

Баъзилар эса Ўзбекистонда қийноқ қўлланишини рад этганлар.

"Гуантаномада ҳам қийнашади. У ерда ҳам ҳаммаси террорист эмас-ку. Ана шулар ҳақида ёзинглар", деб ёзади Лутфулла Саидов исмли Фэйсбук фойдаланувчиси.

Iskandar Bobojonov учун эса, қамоққа тушган одам қийноққа юз тутиши муқаррар.

"Қийноққа солинмаслик учун қамоққа тушмаслик керак", дейди у.

Hayrullo Turdiyev "Ўзбекистонда инсон манфаатлари биринчи ўринда туради. Ҳеч қачон қийноққа солинмаган" деса, Bekzodinfo Uz исмли фойдаланувчи "Oydan tushganmisiz diyman)" деган истеҳзо билан унга эътироз билдиради.

"Би-би-сижон, яраларимни янгиламанг, илтимос. Бу орқали йуқотган соғлигимни барибир тиклаб бера олмайсиз, тилка-пора булиб кетган майкамни бутлаб, топиб бера оласизми?", деб ёзган Ruzibay Azizmiy.

"Қийноқ қўллаган ҳуқуқ-тартибот ходимлари устидан арз қаерга арз қилиш мумкин, деб ўйлайсиз?" деган саволимизга Ruslan Sabirovich исмли фойдаланувчи "Аллоҳга" дея жавоб берибди.

Одноклассникидаги саҳифамизда фикр қолдирган Nargiz Abduholiq учун қийноқлардан мақсад аён:

"Шуниям билмайсанларми, йўқ айбини бўйнига қўйиш учун, у тугагач, бошқаларни айблашга кўрсатма бериш учун".

Биз қийноқлар мавзусини ўзи ҳам қийноқлар қурбони бўлган ва қарийб 17 йил умрини Ўзбекистон қамоқхоналарида ўтказган атоқли ёзувчи Мамадали Маҳмудов (адабий тахаллуси Эврил Турон) билан муҳокама қилдик.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,
  • uzbekweb.netга киринг