Ўзбекистон: аҳоли ўсиш суръатлари ва "демографик қопқон" эҳтимоли

Фото муаллифлик ҳуқуқи GETTY IMAGES

Ўзбекистон матбуоти Давлат Статитистика Қўмитасига иқтибосан ўтган 2015 йилда мамлакат аҳолиси ярим миллиондан кўпроққа, яъни 554 мингга ўсганлигини маълум қилган.

"Подробно.уз" вебсаҳифасининг расмийларга асосланиб хабар беришича, Ўзбекистон аҳолиси 2016 йил январ ойига келиб 31 млн 574 минг кишига етган. Бу йилига 1. 8 фоиз ўсиш юз берганлигини англатади.

Ўзбекистонда охирги йилларда иқтисодий шароит анчайин оғирлашгани, бундан ташқари хорижга меҳнат муҳожирлигига кетиш каби ҳолат кузатилгани назарда тутилса, аҳоли ўсиши қайси омиллар асосида юз бермоқда?

Таҳлилчи Суҳроб Исмоиловнинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, демографик нуқтаи назардан бошқа ривожланаётган давлатлар қандай жараёнларни бошдан кечираётган бўлса Ўзбекистон ҳам ҳудди шундай жараёнларга юз тутмоқда.

Яқин ва узоқ хорижга миллионлаб инсонларнинг меҳнат муҳожирлигига кетганларига қарамай, уларнинг оилалари асосан Ўзбекистонда қолмоқда ва туғилиш даражасида сусайиш кузатилмаяпти.

Бунга сабаб бир тарафдан миллий менталитет хусусиятлари бўлса, бошқа томондан иқтисодий муаммоларни ечиш ва кексаликда фарзандларнинг мадад бўлишларига умид қилишдир.

Суҳроб Исмоиловга кўра, туғилиш суръатларининг баланд эканлиги ва айни вақтда тиббий соҳадаги илгари силжиш, шунингдек, бошқа қатор омиллар туфайли яшаш узунлигининг кўпайиши натижасида Ўзбекистон "демографик қопқон" вазиятига тушиши эҳтимоли бор.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,uzbekweb.netга киринг