Хоразм: меҳнат муҳожирлари орасида ажралишлар кўп

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK.COM
Image caption Иқтисодий шароит, ишсизлик оилаларнинг ажралишига сабаб бўлаётган омиллардан.

Хоразмдаги "Нажот" инсон ҳақлари ташкилоти хабар қилишича, кейинги йилларда вилоятда оилалардаги зиддиятли ҳолатлар кўпайган.

Ташкилотга мурожаат қилаётган фуқаролар оилавий зўравонликлар, аёлларнинг турмуш даражаси, янги турмуш қурган аёлларнинг тез ажралиб кетаётгани, эркакларнинг фарзандига эътибор бермаслиги, алимент пуллари тўламаслигидан шикоят қилишган.

Бундай ҳолатлар энг кўп меҳнат муҳожирлигига кетган фуқаролар оилаларида кузатилган.

"Нажот" олти ой давомида Хивадаги 10 та муамммоли ҳолатни ўрганган.

Ташкилотга кўра, қизлар эрта турмуш қуриш қурбонларига айланишмоқда. Қудаларнинг бир-бирлари билан келишмовчилиги, турмуш қийинчиликлари натижасида ёшлар орасида вилоятда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари учрамоқда, деб ёзади "Нажот" ташкилоти.

Инсон ҳақлари фаоллари кузатишлари кўрсатишича, оилавий можаро, жанжал ва низоларнинг асосий сабаби ишсизликдир.

Шу ҳолатлар боис, оиладаги жанжал натижасида аёлларни азоблаш, уларга зўравонлик қилиш ҳолатларини кучайган. Оилавий зўровонлик оқибатида айрим аёллар ногирон бўлиб қолганлар, деб хавотир билдиради ташкилот.

Бундан ташқари кўпхотинлик орқасида аянчли ҳолатлар юз берган. Афсусланарлиси, биринчи хотинга нисбатан зўравонлик кўринишлари маҳалла фаоллари ва бошқа идоралар томонидан эътиборсиз қолдирилган.

"Нажот" ташкилоти Хоразм вилоятида охирги ойларнинг ўзида 50га яқин оила ажралишини рўйхатга олган. Уларнинг кўпчилиги меҳнат муҳожирлари оилалари бўлгани аниқланган.

Эри ойлаб Россия ёки бошқа жойларда меҳнат муҳожирлигида бўлиб, уйда ёлғиз қолган келинлар билан қайнона, баъзида қайнота ўртасида юзага келган можаролар ажралишларни келтириб чиқарган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ