Фоҳишага борганни жазолаш керакми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Францияда парламент жинсий хизматдан фойдаланганлик учун жаримани кўзда тутувчи қонунни тасдиқлаши ортидан биз Ижтимоий тармоқлардаги мухлисларимизни "фоҳишабозларни жаримага тортиш керакми?" - деган савол атрофида баҳсга таклиф этгандик.

Ушбу янги қонунга мувофиқ эндиликда Францияда биринчи марта фоҳишалар хизматидан фойдаланган мижоз 1500 евро жаримага тортилади.

Кейинги сафар янада йирикроқ миқдор - 3750 евро тўлашига тўғри келади.

Бундан ташқари, жинсий хизматдан фойдалангани ошкор бўлган киши фоҳишаликнинг бошқа таъсирлари ҳақида сўз борувчи махсус даволаниш тадбирларида қатнашишга мажбур бўлади.

Қабул қилинган қонундан норози ўнлаб фоҳишалар қўлларида шиорлари билан Париж парламенти биносига кириб борганлар.

Эътибор берган бўлсангиз, қонун фоҳишалар ҳизматидан фойдаланганлар ҳақидадир. Бизнинг саволимиз ҳам жинсий хизмат кўрсатувчилар,яъни фоҳишалар ва улар бизнеснинг бу тури билан фойдаланишга не қадар ҳақли эканликлари ҳақида эмас эди.

Лекин бу борада фикр қолдирганларнинг деярли ҳаммаси бу хизматдан фойдаланганлар ҳақида эмас, фоҳишалик ҳақида сўз юритганлар.

Масалан, Facebook саҳифамизда илк қолдирилган фикр: "Аёл кишининг номуси бебаҳо. Фоҳишалик жуда исқирт нарса. Гуноҳи улкан иш. Бу гуноҳ шунчалар улканки, бу исломда фоҳишаларга бериладиган жазодан маълум. Мана, фоҳишалик қанчалар илдиз отиб кетганини кўриб турибмиз. Фоҳишалик йўқ бўлмаслиги мумкин, лекин камайтиришнинг иложи бор. Яъни, ҳозир фоҳишалик 90% бўлса, уни 20%, 10%га тушириб юборса бўлади. Албатта секинлик билан. Бу ислом уламоларига эркинлик бериш билан бўлади биринчи қадам. Кейин аста-аста чора тадбирлар кўрила бошлайди. 3-4 йил ичида катта натижа бўлади".

Zokir Sharipovнинг фикрича, "фоҳишабозликни 99 фоизга қисқартириш мумкин. Бунинг учун эса Қуръон ҳукми ижро этилса кифоя. Фаҳш жамиятни бузади".

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Парижда фоҳишабозларни жазолашни кўзда тутувчи қонуннинг тасдиқланишига қарши намойиш.

Mexmet Chelebey масалаги сал кенгроқ назар ташлаб, яна бир саволни ўртага ташлаган: "Агар фоҳишалар бўлмаганида, одамлар кўчада тартибли аёлларга тегажоклик қилардиларми?"

Мухаммад Шакур: "Сизни, бизни, устига устак Коинотни яратган Зот бу нарсани Қуръони каримда ўта ёмонлаб қўйган. Буни билиб туриб, биз энди ўзгача фикр билдирамизми? Бугун-эрта вафот этиб, Унинг олдига борамиз, ҳар бир қилмишимиз, билдирган фикримиз учун жавоб берамиз. Кимни нимага чақирганимиз, кимдан нима фикр сўраганимиз - ҳаммаси учун жавоб берамиз".

Naser Muhammad: "Оллоҳ уларни фохиша килиб жазолаб куйибти. Уларни хизматидан фойдаланмокчи бўлганлар ҳам синовдан ўтади. Бор фоҳишалар қанча қилма тарбия - хаҳ бўлур, хиҳ бўлур, қолиб кетар ўшандай. Энди шу кўчага кираётганларни тўхтатиш керак. Фоҳишаларни такдири ҳам ўзгача. Уларни эгалари катта маблағдан қолиб кетади, уларга эса қонунни қўли етиб бормайди. қиёматни кутиб қоламиз фақат".

Баҳром Абдурахимов Ўзбекистонда бу соҳа билан бўлган вазиятга тасниф берган: "Афсуски Ўзбекистонда фоҳишаларга қарши тайинли қонуннинг ўзи йўқ, қўшмачиларга нисбатан бордир, аммо фоҳишалик қилганлиги учун диспансерга юбориладидан нари борса маъмурий қилинади холос. Аммо ростдан ҳам шундай қонун қабул қилинса, бизнинг хуқуқни поймол қилувчи идораларимиз, аслида фоҳишалар бир ёқда қолиб кетиб, дуруст аёлларимизга тазйиқ ўтказиб қолишлиги ҳам эхтимолдан ҳоли эмасдир. Сабабиким, ҳақиқий фоҳишалар беорроқ бўладилар ва улардан наф йўқдир, ҳаёли, иболи аёллар эса тўсатдан бирор зарурий юмуш билан тунда йўлга чиқса ёки бошқа бир ҳолатда ҳуқуқ "поймолчи"ларининг қўлига тушиб қолса борми, шахсий манфаат йўлида ҳуқуқ "поймолчи"лар нималар қилмайди дейсиз . Ахир бизда доимо шундай бўлган ва бўлиб келмоқда, салла ўрнига калла олинади, фойдаси бўлса бас... !"

Banu Sadikova эса бу борада "айб"нинг ҳаммасини эркаклардан кўрган: "аёлларнинг бу касб эгаси бўлишига нафсини тия олмаган эркаклар айбдор"...

"Одноклассники" платформасида қолдирилган фикрлардан:

Zafar Zex: "Чиройли қизларни кўрганда "воҳ" деймиз. Фоҳишаларга шундай имкон бериш керак-ки, жамиятни бузмаслиги ва фақат маълум жойларда ишлашсин. Шаҳару қишлоқларни кезишмасин".

Terminator нинг фикри бу борада ўзгачароқ. "Қонун билан расмийлаштириш бу тентаклик. Ғарб мамлакатлари нима қилса қилаверсин. Фоҳишалик қонунлаштирилса, опа-сингиллармизга йўл очиб берамизми? Кейин бу нормал ҳолат бўлиб қоладику? Ҳудо кўрсатмасин, кимда-ким опа-сингилисига танбеҳ бериб, бу йўлдан қайтармоқчи бўлса, унга жавобан лицензиясини кўрсатса...Қай аҳволга тушади эркак киши? Демак бизга тўғри келмайди..."

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг