Ўзлик ва ижтимоий тармоқлар

Би-би-си Жаҳон Хизмати "Ўзлик" мавзусига бағишланган туркум дастурларни давом эттиради.

Сўнгги 25 йил мобайнида ижтимоий тармоқлар интернет оламининг ажралмас қисмига айланиб бўлди.

Интернет одамларнинг ўз-ўзларини FACEBOOK ва TWITTER каби ижтимоий тармоқларда ифодалашларига таъсир қилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар инсон ҳаётида мустаҳкамлашиб борар экан, олдин умримизда эшитмаган ёки маълумотимиз умуман бўлмаган шахслар, ғоялар, фикрлар ва турфа маданиятлар онгимизга кириб келмоқда.

Буларнинг бари ўзлигимизни бошқалар билан таққослаб, қайта кўриб чиқишга мажбур қилаётир.

Бошқа томондан, ижтимоий тармоқлар орқали одамлар дунёнинг нариги четидаги киши билан бир зумда боғланиш қобилиятига эга бўлиб мулоқот қилиш имконига эга бўлмоқда. Тез суръат билан ўзгараётган интернет муҳитида инсон ўзлиги қай даражада ўзгаради?

Бугунги кунда одамнинг "ўзлиги" ижтимоий тармоқлар орқали қанчалик ифодаланади?

Ўзбекистонлик жамиятшунос Анвар Назир билан суҳбат.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
  • BBC O‘zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog‘lanishni istasangiz, telefonimiz: +44 78-58-86-00-02.
  • TELEGRAMDA ESA kanalimiz - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ - BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comga to‘siq bo‘lsa, uzbekweb.netga kiring

Алоқадор мавзулар