"Журналистлар раҳбарларни восвосга солмоқда"

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти ўзининг янги йиллик ҳисоботида дунёда матбуот эркинлиги аҳволини таҳлил қилган.

Қароргоҳи Парижда жойлашган халқаро ташкилот фикрича, жаҳонда "ташвиқотнинг янги даври" бошланган.

Бутун дунё бўйлаб оммавий ахборот воситалари эркинлигига тажовуз кучайди деб ҳисоблайдиган ташкилот ташвиқотнинг янги даври деганда технологиялар ривожланиши билан ҳар қайси тараф ўзи учун муҳим ҳисоблаган ахборотни қисқа вақт ва арзон йўлда тарқатиш имкониятига эга бўлганини таъкидлайди.

"Чегара билмас мухбирлар"га кўра, охирги йилларда сиёсий раҳбарларнинг матбуотга босими кучайган.

"Афсуски, шу нарса аниқки, дунё лидерларининг кўпчилигида қонуний журналистикага нисбатан восвос шакли ривожланмоқда", дейилади "Чегра билмас мухбирлар Бош котиби Кристоф Делуар.

Халқаро ташкилотнинг 180 мамлакатдан иборат рейтингида Ўзбекистон 166-ўринни эгаллаган.

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти Ўзбекистондаги оммавий ахборот эркинлиги билан боғлиқ вазият ташвишланарли бўлиб қолмоқда деб ҳисоблайди.

Ташкилот Финландия, Ҳолландия ва Норвегия оммавий ахборот воситаларини жаҳондаги энг эркинлари деб баҳолаган.

Матбуот овози энг кўп "бўғилган" мамлакатлар дея яна Туркманистон, Шимолий Корея ва Эритрея аталган.

Собиқ СССР мамлакатлари орасида Эстония матбуоти 14-ўринни, Латвия 24-, Литва 35-ўринни, Гуржистон матбуоти 64-ўринни, Арманистон 74-, Молдова 76-ўринни, Қирғизистон 85-ўринни, Украина 107-, Россия 148-, Тожикистон 150-ўринни, Беларус 157-ўринни, Қозоғистонни 160-ўринни, Озарбайжон 163-ўринни, Туркманистон 178-ўринни эгаллаган.

Халқаро ташкилот Тожикистонда сўнгги йилда эркин матбуотга босим кучайгани учун ўтган йилги жойидан пастга тушиб кетганини таъкидлаган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ