Тошкентда 22 апрелдан трамвайлар ҳаракати тўхтатилади

Тошкент кўчаларидан трамвайларни олиб ташлаш қарори ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинар экан, баъзи тошкентликлар учун бу қайғули ҳодиса бўлди. Кимдир эски Тошкентни қўмсаб, унинг кўп жиҳатлари ўзгариб бораётганидан нолиса, яна кимдир трамвайларнинг ҳукумат ғазнасига қимматга тушиши ҳақида ёзган.

Шаҳар маъмурияти қарорига биноан, 22 апрелдан трамвайлар ҳаракати тўхтатилади.

Фейсбукдаги «Водилети Ташкента» саҳифасида шарҳ ва суратлар қолдирган Артур Пашаснинг ёзишича, агар сармоялар ўғирланмай, тўғри нишонига етиб борганда, трамвай жуда қулай транспорт тури бўлиши мумкин эди.

«Агар рельслар мукаммал тарзда тўппа-тўғри бўлса, трамвайнинг тезлиги соатига 120 километрга чиқиши мумкин экан, ва у ҳеч қандай шовқин ё вибрация қилмас экан», - деб ёзади у.

Шунингдек, у трамвай ҳайдовчиси билдирган фикрлар билан ўртоқлашган.

«Менга «штурвал ортида» расмга тушишимга жон деб рухсат берган трамвай ҳайдовчисининг айтишича, ҳар йили трамвай йўлакларининг таъмирланишига пул ажратилади, лекин бу пуллар тўппа-тўғри бу ишга масъул одамларнинг чўнтагига бориб тушади. Айтишича, агар бу пуллар йўлаклар таъмирланишига сарфланганда эди, трамвай жаҳондаги кўплаб мамлакатлардаги каби жуда юмшоқ, тез ва қулай транспорт воситаси бўларди», - деб ёзади Артур Пашас.

Унинг билдиришича, ҳайдовчи унга яқин кунларда кўплаб туманларда троллейбуслар ишга туширилиши, аммо трамвай улардан кўра экологик жиҳатдан анча тозароқ эканини айтган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ