Миллий ғурур ва 'Рассиядаги тирикчилик'

Фото муаллифлик ҳуқуқи www.mosds.ru
Хабарларга кўра, нафақат пойтахт Тошкент, балки вилоятларда ҳам аксарият ота-оналар ўз фарзандларининг рус мактаблари ёки рус тили чуқур ўргатиладиган мактабларда таҳсил олишини исташар экан.Сизнингча, бунинг сабаблари нимада?Ўз фарзандингизни қайси мактабда ўқитган бўлардингиз?

Фэйсбукдаги BBC O'zbek саҳифасида ўз фикрларини қолдирган аксар ўзбекистонликлар ўзбек мактабларида таълим савиясининг тушиб кетганини урғулашган.

Уларнинг фикрича, ота-оналарнинг рус мактабларини афзал кўришларига яна бир сабаб Ўзбекистондан Россияга меҳнат муҳожирлиги оқимидир.

"Аксар ота оналар келажакда фарзандларини Россияга мардикорчиликка борганида қийналмасин дейишар экан. Ана шунақа..." деб ёзади Ummu Muhsina исмли Фэйсбук фойдаланувчиси.

Унга жавобан Anora Abdusattorova "qaysi ota-ona bolam mardikor bosin deb niyat qiladi?" дея шарҳ қолдирган.

Javlon To'lqinovнинг фикрича, давлат тили ўзбек тили бўлишига қарамай, давлат идораларида ҳанузгача рус тилида иш юритишнинг сақланиб қолаётгани ўзбекларни рус тилини ўрганишга ундаётган сабаблардан биридир.

"Чунки 90% документла, договор, отчет, контракт рус тилида", - деб ёзади.

Ва бугина эмас.

Image caption Ўзбек мактабларида таълим савияси тушиб кетгани айтилади

Farkhod Abdurakhmonov нинг фикрича, рус тилидаги мактабларда ўқувчилар эркин фикрлашга ўргатилади.

"Чунки рус тилида таълим бериладиган мактабларда нисбатан бўлса-да, чуқурроқ билим олиш мумкин ва шунингдек, бу ерда болаларда эркин фикрлашни шакллантиришда кенгроқ муҳит мавжуд... Маънавий дунёқараши кенг, зиёли, узоқни ўйлаб иш тутувчи ҳамда салоҳиятли Ота-оналар ўз навбатида болаларини ҳақиқий билимли бўлишига эътиборларини қаратадилар. Айнан шундайлар болаларини рус тилидаги мактабларда ва ундан ташқари турли йўналишлар бўйича чуқур билим берадиган репититорларга ўқитадилар. Орамизда иқтисодий аҳволи ёмон бўлишига қарамасдан, болаларини илмли бўлиши учун бор-будини сарфлаб ҳаракат этаётганлар ҳам борлигини таъкидлаш лозим. Шарҳларимизга жавобан баъзилар давлатимиз мактаб ривожи учун катта пул сарфлаяпти, янги замонавий мактаблар қурилмоқда, мусиқа мактаблари очилмоқда, спорт тўгараклари ривожланмоқда, таълим дастури қабул қилинган, болаларимиз чемпион бўлишмоқда ва ҳоказо мақтовларни ёзишлари мумкин. Тўғри, ишлар қилиняпти, аммо хўжакўрсинга. Асосийси илмга талаб йўқ. Қачонки, олийгоҳга киришнинг асосий мезони боланинг билими, мансабга эришишнинг ягона йўли шахснинг билими, тафаккури ва самарали тажрибаси, бой бўлишнинг асосий манбаи инсоннинг билими, меҳнатсеварлиги, тадбиркорлиги, оқиллиги, ўз касбининг устаси эканлиги бўлса, шунингдек, олимлик даражасига эришишнинг ҳам яккаю-ягона йўли фақатгина илм орттириш, малака, кучли тафаккур соҳиби бўлиш орқали қўлга киритилса шундагина биз мамлакатимизда илмга талаб бор, илм қадрга эга, куч илмда, куч адолатда дея оламиз", дея фикрини давом эттирган Farkhod Abdurakhmonov.

Бахром Абдурахимовнинг фикрича, таълим тизимига эътибор хўжакўрсинга. У собиқ иттифоқ таълим тизимининг яхши унсурларидан воз кечилганини афсус билан қайд этади.

"Биз иттифоқдан юз ўгириб, мустақилликка юз тутдик, бу албатта тахсинга сазовордир, зеро айтадиларким: Ҳар қавмнинг ўз қабристони, ҳар бандасининг ўз қабри бўлсин , деганларидек ўзбек миллатининг ҳам ўз Ўзбекистони ўз ватани бўлсин ! Аммо биз иттифоқнинг яхши удумларидан воз кечишга шошма-шошарлик қилдик. Жумладан, ватанпарварлик-патриотизм руҳига , ёш авлодни ўқитиш ва билим беришдек масъулият руҳига, унинг ўрнига моддий манфаатдорликни -тадбиркорликни кўр-кўрона ҳамма сохага ва жабҳага кенг қулоч ёздириб юбордик. Ваҳоланки, туғруқ дояси, инсонни дунёга келтириб, мукаммал савоб қилишлигини, боғча тарбиячиси, ёш авлодни онгини камол топтириб, муҳим савоб иш қилишлигини, муаллим икки оёқли мавжудотдан, онгли, тафаккурли инсон аталмиш хурлиқони яратишини унутиб қўйдик. Ахир улар тадбиркор эмас, балким жафокор ва ўз касбига вафодор бўлишлари шарт эди-ку, аммо биз ҳаммадан тадбиркор ясаб қўйдикки, касбга садоқат- касбидан ғурур ва фахр деган тушунчаларни мутлақ унутиб юбордик ва унинг ўрнига моддий манфаатдорликни ҳамма жойда ва ҳамма вақтда ва ҳамма томондан биринчи вазифага айлантириб қўйдик. Ахир, иттифоқ-руслар замонида ҳам ушбу касб эгалари баёт-шаёт яшамасдилар, одми ҳаёт кечиришар эдилар, аммо ўз касбларига садоқат ва масъулият ҳисси баланд эди, хозир эса, ҳаммаси репетитор-тадбиркор-товламачи бўлиб қолишди. Шунга кўра, ота-оналар, руслар даврини, русларнинг касбга садоқатими-виждоними борлигини ўйлаб, ўз болаларини рус мактабига ишонишса керак ?!", дейди Бахром Абдурахимов.

Қуйида Фэйсбук ва Одноклассникидаги BBC O'zbek муштарийларининг фикрлари таҳрирсиз, орфография ва услуб сақлаб қолган ҳолда келтирилмоқда.

Jamshid Nosirov: Хеч куркманг, рус синфларидаги укувчиларнинг 90 фоизи, укитувчиларининг 80 фоизи узбек, урислашиб кетмайди

Abu Ibrokhim Qobiliy: Исталган чет тилини акли расо Инсон 6 ойда ургана олади. Аммо ёшликдан уруслашиб тарбия топган болани кайта тарбия килиш кийин масала.

Абдукадыр Исмаилов: Ким кайси мактаб ёки богчага боришдан катъий назар тарбияни яхшиласа келажаги буюк, порлок, мартабаси улуг булади. Хатто ундан хам купрогига эришади. Энг асосийси тарбия мухим. Яхши таълим тарбия ота онадан болага утади. Бекорга айтишмаган "олмани остига олма тушади" деб. Бу мани фикрим, яна билмадим!

Muzaffar Khakimov:Бунга сабаб Рус мактаби еки Узбек мактаби эмас! Энг яхши ва фойдали мактаб бу ойила мактабидир , Ота ва онани илми болса мактабдан яхши тарбия коради агар Ота ва она бунга бесплатно парво болса, номи бутун дунега машхур болган олигох болсин уни хеч канака манфаати йук. Мактаб укув юртларни берадиган икки варрок когози яний депломларини зорурияти демасак , бошканарсани кизиги йук, чунки илим ойладан бошланди, буни исботи шу кеча кундуздаям бор бази ойлаларди, кайсики утаетган умрини кадр билиб узлигини унитмаган холда ва урф одати , келиб чикишини ва тарихини яхши билиши учун уз сажарасини саклаб колиш учун харакат килиб яшаб келябди, албатта бундай оилалар кам. шуни эслатиб кетмаксиман кимдур топиш тутиши яхши деб ойлаши мумкин! Йук бундай эмас!утра хол еки ундан пас болиши мумкин ман билган оилалар шундай. Манга колса Рус мактабига бермаган болардим , чунки Рус мактаби билан оила мактаби бир бирига зид келади, буни жуда коп синалган Мани укамни угли Рус мактабига боради, уни угли билан мани углимни уртасида фарк жуда катта. Мани углим уз махаламиздаги мактабига борган , фарки шундаки уни угли фикирлаши бир томонлама болиб колган узини фикрида туриб олади, укам жуда кийналаман унга гап уктиришга дийди . Нима болгандаям биз узимизни узлигимизни, дийнимизни, урф одатларимизни еш авлотга ургатишимиз керак, чунки ота ва она фарзант учун катта ва мустахкам пой девордур, отган олим уломоларимизни илим эгаси болишига замонавий мактаб эмас оила мактаби сабаб болган.

Azamjon Sabirov: Rus tili kerak,Ingliz tili ham kerak.Kerakli toshni og'irligi bulmaydi!!!

Ibrohim Umarov: Bolalarimiz Rus tilini bilishsa dunyo qarashlari ancha keng bo'ladi.

Kamila Bakhamova: Чунки озбекчада окув суст жуда

Сидиков Тулкин: жавоби жуда оддий.Малакали муаллимлар факат махсуслаштирилган мактабларда.

Профил закрыто: Халк каерда купрок трикчилигини килаяпти рассияда хаммани хам узи бумаса хам кариндоши фарзанди ока укаси рассияда буни хечким инкор этаолмайди рассияда эса рус тилини билмаса кийналади буерда нечта тил билади еки кайси тил 1-уриндаю нега билмайсан деб ишга кабул кимайдида:Халк каерда купрок трикчилигини килаяпти рассияда хаммани хам узи бумаса хам кариндоши фарзанди ока укаси рассияда буни хечким инкор этаолмайди рассияда эса рус тилини билмаса кийналади буерда нечта тил билади еки кайси тил 1-уриндаю нега билмайсан деб ишга кабул кимайдида

Akademik Qiwloqdan: Ozbekcha gapirsang yanglik yaratsang 30 mln odam seni ewitadi ruscha ilmiy kawfiyot qilsang 300 mln odam inglischa bilsang mlyard auditorya senga. Tabiiy fanlarni rus va inglis tilini bilmasdan kawfiyot qilib bolmaydi. Umuman biz oylayotgan narsalarni hammasini davno rivojlangan davlatlar olinlari qilib bolgan. Yaqin 10 yilda bizani talim tizimi ham evropa standartlariga otadi. Hozir bu boycha standartlar korib chiqilvotti. Til bilmasang 10 ta diplomni ham foydasi yoq

Shuhrat Tursunov: Йилдан йилга ривожланиб борайотган узбекистонимиз бугун бутун дунйо Билан алока килиб келайотгани куриб турибмиз бу уз узидан куриниб турибдики тил урганиш шарт укиш керак изланиш керак буларнинг хамаси давр талаби ва ертанги кунимиз тараккийоти деб уйлайман тугрими менинг уз шахсий фикрим???

Абдуллажон Марсиянин: Мана ман русс тили мактабида укиганман лекин узбекман тан оламан олий малумотли даражасига етолмадим бу узимни айибим бунда факат узимни айиблиман чунки мияга ешликдан илимни укиттирмаганлигим учун уки дийишгандаям гап укмасдан узими билганими килиб юрдим!!! Лекин мана россияда русс тили ердам берди!!! Узимнинг касибдошларимга юртдошларимга шу тилни билганим фойда булди, ердамим тегди узимнинг узбек ахлимга ва ман билан бирга ишлаганларга!!! Ушаларнинг рахмади манга емас ота онамга тегди!!! Лекин тепадеги нотугри совол тукиетган тема админи жудаям адашяпди!!! Еш авлодлар хамма тилни билгани узига фойда, бу президентимизи огзаки нутки булган!!!

Саид Саидов: менинг фарзандим рус мактабида укийди.сабаблари: узбек мактабларида аввалгидек рус тилини урганиб булмайди.рус тили оркали бошка тиллар хусусан инглиз тилини урганиш осонрок.олий укув юртига кириш узбек тилида укиганларга нисбатан осон еки рфда укиш имконияти катта.тартиб интизом ва билим бериш даражаси бироз юкори

Айни пайтда у мен нечоглик рус тилида эркин гаплашмай фарзандларим рус тилида укишмасин, мен учун узбек тили биринчи даражада.оилада узбекча сузлашув ва узбек маданиятини саклаш мен учун мухим.татарларда бир гап бор.татарлар-аждоди эмас авлоди татарлардир, дейишади.биз цивилизацияга канчалик бирикмайлик, узлигимизни унутмаслигимиз даркор

Галилео Галилей: O'zim rus tilini yaxshi bilaman lekin bir narsa meni asabimga o'ynaydi. Qaysi bir kottaroq ishdagi odamni uyiga borsanggiz aynan O'zbek oilasini nazarda tutyabman. Rus tilida gaplashadida. Xayron qolaman O'zbeksan o'z tilingdan orlanasanmi? Nega endi o'zbeklar shunday qiladi? Agar Rossiyada ruslar xam oilasida o'zbek tilida gaplashganda edi buni millatlar xamdo'stligi deb atagan bo'lar edim. Millatchi emasman noto'g'ri tushunmang. Shunchaki xar bir millatning tili bu uni g'ururidir.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга кирингglobal citizenshipglobal citizenship