"Гулчеҳра Бобоқулованинг ақли расо эмас"

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

Москвадаги тиббий текширув ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқуловани руҳий соғлом эмас деб топган.

Москва шаҳри Пресненский туман маҳкамаси 4 ёшли гўдак ўлимида айбланаётган Бобоқулова ишини кўриб чиққан.

Бобоқулованинг ўзи маҳкамага олиб келинган.

Москвадаги Сербский номидаги институтида Гулчеҳра Бобоқулова устидан суд-психиатрик экспертизаси ўтказилган.

Мутахассислар Бобоқуловага "параноидал шизофрения" ташхисини қўйганлар ва уни ақли расо эмас деб топганлар.

Маҳкамада Бобоқулова 12 йилдан буён руҳий шифохона рўйхатида туришини айтган.

Шу йил 29 февралидаги қотиллик бутун дунёга тарқалди.

Гулчеҳра Бобоқулова Москванинг Народное Ополчение кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида энага бўлиб ишлаган.

Хабарларда айтилишича, 29 февралда Гулчеҳра Бобоқулова қарамоғида бўлган ногирон қизалоқнинг ота-онаси ишга, акаси мактабга кетганидан кейин, энага тўрт ёшли бу қизчани ўлдиради ва бошини танасидан жудо қилиб, уйга ўт қўйган.

Полиция қўлида боланинг кесилган бошни кўтариб олган аёлни "Октябрьское Поле" метро бекатида ушлаганида, гувоҳлар аёл "Аллоҳ акбар!" деб бақиргани ва ўзини портлатиш билан таҳдид қилганини айтганлар.

Қўлга олинганидан бир неча кун ўтиб Гулчеҳра Бобоқулова руҳий шифохонага ўтказилган эди.

Пресненский маҳкамаси 38 ёшли Бобоқуловани 29 майгача ҳибсда сақлаш қарорини қабул қилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ