Умида Аҳмедова: Ҳаёт фақат ялтир-юлтурдан иборат эмас

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Таниқли ўзбек фотосуратчиси ва ҳужжатли фильм устаси Умида Аҳмедова халқаро Вацлав Гавел мукофоти билан тақдирланган.

Вацлав Гавел мукофоти жасурлиги ва топқирлиги учун, диктатура ёлғонларини фош этган ижодкорларга берилиши айтилган.

"Умида Аҳмедова мамлакатда тарихан тақиқланиб келган мавзулар - гендер, қашшоқлик ва миллий мавзуларга ихтисослашган, қишлоқ жойидаги ҳаётни акс эттирган фотосуратлари учун "мамлакатни обрўсизлантиришда айбланган", дейилади Хюман Райтс Фаундэйшн ташкилотининг мукофотлаш ҳақидаги қарорида.

Би-би-си Умида Аҳмедованинг ўзи билан боғланиб, халқаро мукофот билан тақдирланганингиз ҳақидаги янгиликни қандай қабул қилдингиз, деб сўради.

"Тўғриси кутмагандим. Ай Вай Вей, Павленский каби жасоратли ижодкорлар қаторида бўлиш мен учун катта шараф, катта аҳамиятга эга".

Ҳаёт фақат байрамдан, ялтир-юлтурдан иборат эмас, ҳар бир куннинг оғир-енгили, муаммолари бўлади. Бошқа кун арзимаган нарсадан улкан бахтни ҳис қилиш мумкин инсон. Бу реал ҳаёт. Уни кўрсатишга атайлаб ҳаракат қилмайман. Мен уни ўша бўёқлари билан кўраман", дейди Умида Аҳмедова.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг