Елена Урлаева яна руҳий касалхонага ётқизилган

Норасмий Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари алянси фаоли Елена Урлаева мажбурий тарзда руҳий касаллар шифохонасига ётқизилган.

Фаол Малоҳат Эшонқулованинг Би-би-сига айтишича, Урлаева билан кўришишга рухсат беришмаяпти.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Елена Урлаева 7 март куни Тошкентдаги руҳий касаллар шифохонасига ётқизилган. Орадан икки ой ўтса ҳам унга рухсат беришмаётганининг сабаблари номаълум.

Бизнинг тахмин қилишимизча, 12 майда Елена Урлаева ва бир неча фаол Америкада ўтадиган ҳуқуқ ҳимоячиларини тақдирлаш маросимида қатнашишлари керак эди. Урлаеванинг чиқиш визаси сўраб мурожаат қилишининг олдини олиш мақсадида уни мажбурий тарзда касалхонада ушлаб туришган. Лекин унинг қачон чиқарилиши аниқ эмас, деди Малоҳат Эшонқулова.

"Мен бундан олдин Урлаеванинг туғишганлари “Еленанинг касалхонада эканлиги ҳақида хабар тарқатишингиз унинг у ерда узоқ қолиб кетишига олиб келади” деган эътирозлари сабаб фойдамдан кўра кўпроқ зарарим тегиб қолишидан қўрқиб, жим эдим. Кеча Елена Михайловнанинг онасига сим қоқиб, ҳол сўраганимда, йиғладилар: "Еленам ҳамон йўқ. У касалхонада пайтида ҳамма қочиб кетди. Уйда эканлигида, очиқда эканлигида юзлаб одамлар келарди. Ўтирардинглар, ёзардинглар, ишлардинглар, ёрдам сўрардинглар…. Энди… Ҳеч ким сўрашга ярамайди. Ёрдам қилмаяпсизлар. Еленани мажбуран олиб ўтиришибди. Бу ҳақда бирортанг ёзмаяпсизлар" дедилар хафа бўлиб"

Ҳар гал Елена Михайловнани узоғи билан бир ойга қолмай қўйиб юборишарди. Бу гал Халқаро ташкилотлар бехабар қолганликлари сабаб ҳам касалхонада мажбурий ушлаб туришлари муддати ниҳоятда чўзилиб кетди деб ўйлайман. 21 март арафасида Урлаевадан хабар олиш мақсадида шифохонага бордим. Киритишмади. Ҳатто панжара тортилган эшик ортидан кўришишга ҳам рухсат тегмади, деб айтади Малоҳат Эшонқулова.

Фаолнинг фикрича, Елена Урлаевага руҳий касалликлар шифохонасидан бериладиган дориларнинг таркибини ўрганиб кўриш керак. Чунки бу дориларни қабул қилгандан сўнг, тетик юрган Урлаеванинг ҳолатида ўзгаришлар юз беради, тез чарчаб қолади. Шу боис инсон руҳиятини яхшилайдиган эмас, салбий таъсир кўрсатадиган дори қандайлигини билиш лозим. Айни дамда Елена Урлаевага Халқаро ташкилотларнинг, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган элчихоналар, дипломатик корпус вакилларининг кўмаги жуда-жуда зарур, дейди у.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • • Instagram - BBC UZBEK
  • • Twitter - BBC UZBEK
  • • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • • Facebook - BBC UZBEK
  • • Google+BBC UZBEK
  • • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • • Skype - uzbekbbclondonb
  • • bcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ