Тошкентда ШҲТ ташқи ишлар вазирлари тўпландилар

23 май куни Тошкентга Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари етиб борганлари хабар қилинди.

Бундан олдин Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 23-24 май кунлари Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг кенгаши навбатдаги мажлиси бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилган.

Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг мажлиси ШОС раҳбарлари саммитига тайёргарликнинг сўнгги босқичи экани айтилмоқда.

Шанхай ташкилотига аъзо Россия, Тожикистон, Хитой, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон президентларининг кейинги саммити Тошкентда бундан роппа-роса бир ой кейин - 23-24 июнь кунларига мўлжалланган.

Ўзбекистон пойтахтида қарийб 1 йилдан буён бораётган трамвайлар йўлларини олиб ташлаш, дарахтларни кесиш, биноларнинг ташқи кўринишига оро бериш ишлари ШОС раҳбарлари саммити билан тушунтириб келинади.

Тошкентга ташқи ишлар учрашувига борган Хитой Ташқи ишлар вазири Ван Ини Президент Ислом Каримов қабул қилган.

Президент Каримов Ўзбекистонда ШОС саммити ва Хитой Президенти Ши Жинпингнинг давлат ташрифига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаган.

"Биз Хитой Халқ республикаси раисини Ўзбекистоннинг самимий, ҳақиқий дўсти деб ҳисоблаймиз", деб айтган Президент Каримов.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.yo
  • utube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ