"Тошшаҳартрансхизмат" баёноти мижозларни ғазаблантирди

Image caption Тошкент автобуслари бир неча марта ёниб кетган.

Сўнгги бир неча йил мобайнида ёз мавсуми ўзининг жудда ҳам иссиқ кунлари билан ўзбекистонликлар хотирасида қолди.

Бу ҳолат Uz24.uz янгиликлар портали нигоҳидан ҳам четда қолмаган.

Ёзнинг жазирамалари яқинлашаркан, портал ўтган мавсумда "Тошшаҳартрансхизмат" маъмуриятига пойтахт автобусларини кондиционерлар билан таъмирлаш ҳақидаги сўровномасига олган жавобини эслаган.

Ўзининг жавоб хатида "Тошшаҳартрансхизмат" ёз мавсумида автобусларни кондиционерлар билан жиҳозлаш ишлари кўзда тутилмаганини ва автобусларда дарчалар ва люклар борлигини эслатган.

Компанияга кўра, кондиционерлар билан жиҳозланган автобусларни сотиб олиш ва таъмирлаш учун маблағ йўқ(http://bit.ly/1WNNrXw).

Бундай жавоб ўзбекистонлик интернет фойдаланувчиларини ғазаблантирган.

Фойдаланувчилардан бири шундай фикр билдиради: "'Тошшаҳартрансхизмат' иш хоналаридан кондиционерла олиб ташланмагунча улар ҳеч нимани тушунмайди."

"Уларни ўзларини пешин маҳал автобусларда сайр қилдириш керак," деб ёзган Магомед Омаров (http://bit.ly/25joO6R).

Gairat Djuraev фикрига кўра, "каттаконлар" автобусларда юришмайди, шунинг учун кондиционерлар ҳеч қачон ўрнатилмайди: "Автобусларда ҳеч қачон кондиционер бўлмайди чунки каттаконларларнинг кондиционерлик шахсий машиналари бор. Жамоат транспортида кондиционерларнинг нима кераги бор. Ўзбеклар аллақачон жазирамага кўникиб қолган бўлишлари керак эдида" (http://bit.ly/1VjB58x).

"Мулозимлар ўз чўнтакларини ўйлашганми дейман? Майли кондиционер ўрнатманг, ҳеч бўлмаса автобуслар сонини кўпайтиринглар," деб ёзган Бахтиёр Ашурбаев (http://bit.ly/1TG8ojK).

"Маблағ бўлмаса қиммат кондиционерсиз "Мерcедес" автобусларини сотиб олишдан нима мақсад эди? Арзонроқ оддий автобусларни ҳам олишса бўлар эди," дейди яна бир фойдаланувчи.

Фойдаланувчилардан бири эса электр двигателлари билан жиҳозланган автобусларни тавсия қилган.

"Қиммат "Мерcедес"лардан кўра анча арзон кондицонер билан жиҳозланган электробуслар бор. Таъмирлаш ишлари учун ҳам анча кам маблағ сарфланади. Россиянинг учта ҳудудида ишлаб чиқарилади. 1 дона Мереcедес ўрнига 2 та шунақанги электробусдан сотиб олса бўлади. Айтиш керакки, "Тошйўловчитранс"нинг бундан хабари бор, камида бундай электробусларни Самарқандда("Самарқанд Авто" заводи назарда тутилган) ҳам ишлаб чиқарса бўлади" деб ёзган.

Сиз бу борада қандай фикрдасиз?
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ