Би-би-си Ўзбек архивидан: Эркин Воҳидовнинг Би-би-сига табриги

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

1994 йили Би-би-си Ўзбек хизматига асос солинганида Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидов янги таҳририятни биринчилардан бўлиб табриклаган арбоблардан бўлганди.

Би-би-си Ўзбек хизматининг илк радиодастури 1994 йил 30 ноябрь куни эфирга узатилган, Би-би-си Жаҳон хизмати таркибида ўзбек тилида эшиттиришлар бошланаётгани муносабати билан Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидов табриклаган эди.

Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов 30 май куни оғир хасталикдан сўнг 80 ёшида оламдан ўтди.

1960 йили Тошкент Давлат Университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети)нинг филология факултетини таҳсил олган.

Шоирнинг "Тонг нафаси"(1961), "Қўшиқларим сизга"(1962), "Юрак ва ақл"(1963), "Менинг юлдузим"(1964), "Муҳаббат"(1976), "Келажакка мактуб"(1983), "Куй авжида узилмасин тор"(1991), "Яхшидир аччиқ ҳақиқат"(1992) каби шеърий тўпламлари, "Муҳаббатнома" ва Садоқатнома" сайланмалари нашр этилган.

Эркин Воҳидов истеъдодли драматург сифатида ҳам танилган, "Олтин девор" ўзбек халқининг севимли спектаклига айланган.

Эркин Воҳидов "Ёш гвардия" нашриёти, Ғафур Ғулом номидаги нашриётда етакчи лавозимларда ишлаган, "Ёшлик" журналига асос солинган 1982 йилдан 1985 йилгача ёшлар журналини бошқарганди.

1980-йиллар иккинчи ярмида Горбачёвнинг "қайта қуриш" замонида Ўзбек халқининг долзарб муаммоларига бағишланган публицистик чиқишлари кўпчиликнинг ёдида.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин Эркин Воҳидов Олий Мажлис қўмиталарини бошқарди.

Эркин Воҳидов 1983 йили Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти, 1997 йили "Буюк хизматлари учун" ордени билан мукофотланган.

Мамлакатда "Ўзбекистон Қаҳрамони" фахрий унвони таъсис этилганидан кейин Эркин Воҳидов мукофотланган илк инсонлардан бири бўлганди.

Эркин Воҳидов деганда шеърият мухлислари "Ўзбегим" қасидасини тушунадилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати Эркин Воҳидовнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ