Номаълум учоқ ўзбек ҳаво ҳудудини бузган

Image caption "Кукурузник" деб аталадиган учоқ Туркманистон ҳудудидан кириб келган

Ўзбекистон МХХ Давлат Чегара қўмитаси 10 июн куни махсус таниб олиш белгиси бўлмаган АН-2 учоғи мамлакат жанубида давлат чегарасини 200 метр ичкарига бузиб кирганини маълум қилган.

Podrobno.uz нашрининг Чегара қўмитаси матбуот хизматидан иқтибос келтиришича, ҳодиса Сурхондарё вилоят, Музробод туманининг Оқтош аҳоли пунктида юз берган.

Расмий хабарда айтилишича, маҳаллий вақт билан соат 10.23 да АН-2 русумли учоқ тақрибан 1000 метр баландликда Туркманистон ҳудудидан Ўзбекистонга учиб ўтган ва чегарани айланиб, Туркманистон ҳудудига қайтиб кетган.

Махсус таниб олиш белгиси бўлмаган айни учоқ 10.48 дақиқа ўтганда Ўзбекистон ҳаво ҳудудини қайтадан бузиб киргани, бу сафар Қоракамар аҳоли пункти йўналишида парвоз қилгани ва яна Туркманистонга қайтиб кетгани айтилади.

Ўзбек томони бу каби ҳодиса қайтарилгани тақдирда ўз ҳаво ҳудудини муҳофаза қилиш мақсадида зарур чораларни кўриш ҳуқуқини сақлаб қолиши ҳақида огоҳлантирган.

Туркманистон ҳодиса юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Халқ тилида "Кукурузник" номи билан билинган АН-2 учоқлари қишлоқ ҳўжалигида бўлгани сингари йўловчи ташиш ва транспорт мақсадларида ҳам ишлатилган.

СССР ва Польшада ишлаб чиқарилган АН-2 учоқлари дунёнинг 20 дан ортиқ давлатларига экспорт қилинган ва ҳозирда фақат Хитойда ишлаб чиқарилади.

АН-2 дунёда 60 йилдан ортиқ вақт мобайнида ишлаб чиқарилаётган ягона учоқ сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.