Ўзбек деҳқонининг косаси нега оқармайди?

Фото муаллифлик ҳуқуқи bbcuzbek

Шу йил апрел ойида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўзининг Москвага сафари мобайнида Россияга Туркия каби мамлакатлардан келмай қолган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ўрнини Ўзбекистон қоплаб беришга тайёр эканлигини айтганди.

Шу вақтгача ҳам ўзбекистонлик деҳқонлар ўз маҳсулотларини хорижга олиб чиқишда турли муаммоларга юз тутиб келишган, апрель ойида президент қарори билан "Ўзагроэкспорт" мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш билан шуғулланадиган ташқи савдо компанияси ҳам ташкил қилинди.

Ўз мева-сабзавотини Россияга олиб чиқишда бу компания ёрдамига умид қилган боғбонларнинг гилослари бузила бошлагани ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалди..

Ҳозирда Ўзбекистонда айни пишиқчилик ва етиштирилган маҳсулот учун кенгроқ бозор топиш масаласи яна долзарб турар экан, мамлакат раҳбарининг сўзларидан сўнг вазият нақадар ўзгарган?

Би-би-си билан суҳбатда иқтисодий таҳлилчи Анвар Ҳусаиновнинг айтишича, юқори минбардан айтилган сўзларга қарамай, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижга, жумладан Россия бозорига олиб чиқишда ҳануз кўплаб муаммолар мавжуд.

"Албатта ўтган йилларга қараганда маҳсулотлар экспорти анча кўпайган. Россиядан юк машиналари келиб, тўғридан-тўғри деҳқонлардан нақд пулга маҳсулотларни сотиб, олиб кетаётганларини бу йил анча кўп кузатиш мумкин", деди Анвар Ҳусаинов.

Лекин иқтисодчининг айтишича, бу жараён ҳануз замонавий йўлда ташкиллшатирилмаган ва ўзбек деҳқони манфаатини кўзлаб амалга оширилмайди.

"Банк соҳасида деҳқонлар учун маҳсус имтиёзли кредитлар ёки темир йўллар ва ҳаво ширкатлари томонидан фермер билан бирга маҳсулотларни Россия бозорларига етказиш йўллари ишлаб чиқилмаган. Шунинг учун ўзбек деҳқони ўз меҳнатига яраша даромадини ололмаяпти", дея хулоса қилди Анвар Ҳусаинов.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • TЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.