Ҳукумат нега шу пайтгача Аҳмадбойга "қараб ўтирди"?

Би-би-сининг "Сўз Сизга" рукни навбатдаги саволи қуйидагича эди: “Аҳмадбой пирамидаси”га қўшилган минглаб ўзбекистонликлар ўз маблағларидан ажралишар экан, ҳукумат нима учун ҳозирга қадар “қараб ўтирган”?

16 июнда Ўзбекистон телевидениеси бир неча дақиқалик қисқа видеохабарни қайта-қайта намойиш этди.Айтилишича, "чинозлик тадбиркорнинг молиявий пирамидаси фош этилган".“Аҳмадбой” лақаби билан танилган тадбиркор ҳозирда ҳибсда ёки уй қамоғида эканлиги айтилмоқда."Одамлар пулларини, машиналарини талаб қилиб боришяпти, лекин ҳатто кўчасига киритилмаяпти экан", дейди бир суҳбатдош.Шу кунга қадар на маҳаллий ҳукумат, ё на марказий ҳукумат норози кредиторларнинг мулкига нима бўлиши борасида маълумот берган.Аҳолини фирибгарликдан муҳофаза қилиш учун масъул ҳукумат идораларининг сукут сақлашини қандай талқин қилиш мумкин?Маҳаллий кузатувчиларнинг айтишларича, ҳукумат органлари чиноздаги воқеалардан хабардор бўлишган.Сизнингча, нима учун ҳукумат бу масалада шунча йил “сусткашлик” қилди?Ҳукумат аҳолини бу каби молиявий фирибгарликдан ҳимоя қилиши керакми?
Фото муаллифлик ҳуқуқи screenshot

Фейсбук фойдаланувчиси Ali Khan шундай муносабат билдиради: Шунга ўхшаш "бизмесмен"лар олдин Нукусда ҳам бориди. Банкда ишлаб, одамларни валютасини банк билан қора бозор ўртасида айлантириб, фойда қиладиган фоизчилар. Охири ҳукумат ўша ҳамма пулларни "давлат" ҳисобига ўтказди. Аммо уларни қамамади. Пулига куйганларни орасида оиласи бузилганлар, инфаркт бўлганлар, жонига қасд қилганлар қанча эди.

Jamshid Shukhratkhujaev: Арқонни узуни яхшиде

Mirakbar Mirtalipov: Agar Axmadboyyi yopishmaganida soqqani olib yotvurishardi. Yopib qoyishsa moshinammi ber, pulimmi ber, dovlat shu paytgacha qatga qaragan, uyo buyo ratata tatata. Sudxordaka isqirt odam bomasa kere. (p/s foiz oganam berganam sudxor)

Rustam Sodiqovich Parpiev: Минглаб одамларнинг жабрланишига олиб келган Чиноздаги фирибгарлик, конунбузарлик иштирокчилари, йул куйиб берган давлат идоралари мансабдорлари конун олдида жавоб бериши керак.

Нодир Шарипов: Ишлаб топилган пулни ҳеч ким Аҳмадбойга олиб бориб бермийди. Осон кеган пул шунақа онсон йўқ бўлади. Бу аҳмокларга дарс.......

Dilshod Iskhakov: Hammani aldagan Axmadde, nimaga davlat ayibdor bulishi kere. Ozodlik, BBCga faqat shu davlatni yomonlash bulsa buldi.

Mirakbar Mirtalipov: Insonlar, nega faqat Ahmadboy apirisde qoganlar bechara? Jaaa wustriy odamla ula pul berganla. Qattan packalab dollar olishibti? Mowina qaysi pulga olingan? Oyligi 1 500 000 bosayam 60 mln turadigan moshinani olish uchun 40 oy {3 yilu 4 oy} yemay, ichmay, kiymay, komunalka tolamay, toyana bermay yigish kerakmasmi? Qoysangchi alyosha

Banu Sadikova: Usha, indamiy lukillab pulini oborib bervotgan,, nafsini hakalak ottirmiy,, uylasin edi,, berishdan avval hukumat organidan "ruhsat" surasin edi, usanda u hukumat bugungi holida yordam berardi... 100% deganda daromadini uje podozreniye kisin edi, 50%mas... Mayli endi utib ketar bu holatlari ham,, fakat bu "suyilis"ni erinmay doimo avlodlariga hikoya kilib tursinlar toki boshkani hakalak otgan hafsi tiyilib bunday aldanib kolisdan asrasin.

Pulatov Javohir: Бюджети толдириш керегу

Одноклассникидаги Мадам ПАРКИНСОН: Ҳар доимгидек пул кўпроқ йиғилишини кутиб турди ҳукумат. Миллионлар доллар, миллиардлаб сўмни осонгина йиғиб олди. Пул топширган гражданларни кўпи барибир Судга ариза ёзишмайди. Чунки бу $ лани келиб чиқишини исботлаб бериши керак.

Ezgulik Izlab: Давлатларнинг бир сиёсати бор: "Тўплагандан қўрқма, егандан қўрқ. Тўпласа оламиз. Еб юборса қаердан оламиз?". Аҳмадбой ҳам шу сиёсатда бир ўйинчи холос.

Antoine Griezmann: Еx bechora halq, shuncha qiynalib topgan pulardan ayrladgan bo'ldi ayniqsa qora halq. O'zi odamlar qiynalib pul topishardi davlat qashoq qldi qo'ydi. bunaqa bo'ladi dep o'ylamovdim davlatimizi. hurmatim yo'qoldi dav...

Фото муаллифлик ҳуқуқи screenshot

С Н М ФЕРГАНА: кўп чайнадилар Ўзаро гуруҳлар ўртасида келишмовчилик бўлса охири шундай талон-тарож қилинади. Охирида полиция етиб келади кинони охирида. Одамларни ўзида айб рибохўрликка муккасидан кетишган ҚУРЪОНДА судхўрлик яъни фоизга пул бериш олий гуноҳлардан бири. Одамлар ҚУРЪОННИ ўқимай қўйишди. Ўқишганда машмашалар йўқ эди.

Ezgulik Izlab: 68 та Гунохи кабираларнинг бири шу Рибо булади. Харом харомга кушилиб йук булди мана. Инсонлар уюштирган булса хам Аллохни иродасисиз, хеч нарса амалга ошмасди. Халол йул билан топилган пул тешик чунтакда хам туради, унутманг.

темур темка: бу мхх тахтикаси оддий одам пул бераолмайди!!! сутхурларга!!!!!

К о н с т р у к т о р: Ғарб банкларида бир ўйин бор, бирор бир диктаторними, уюшган гуруҳними, ё йирик коррупционерними миллионлаб $ ини кафолатли сақлаб бериш шарти билан қабул қилаверади. Маълум бир вақт ўтганидан кейин шу банкларга дохил назорат органлари пулларни қандай қилиб топилганини, қандай йўллар биланн келганини ковлай бошлайди. Натижада ҳисоб рақам музлатилиб ё мусодара қилинади, ёки йиғилган шу пул қийматига яқин миқдорда жаримага тортилади, охир-оқибат оффшор маблағ ғарб ҳисобига ўтиб кетади. Аҳмадбой пирамидаси ҳам шу мақсадда барпо қилинган эди, мақсад халқдан пул йиғволиш. Марказий банк раисини ўринбосари бош вазирга "нақд пул тақчиллиги ҳалокатли маррага яқинлашиб колди, ҳукумат бирор чора кўриш керак" деб билдиришнома юборганда муаммони Аҳмадбойлар орқали ҳал қилишни йўлини ўйлаб топишган шекилли.

Ezgulik Izlab: ШХТни ҳам харажатлари қопланди

Ziyo D: Yasheng menxam shu fikirda edim semirtirib soydi o'ziga go'sht kerekli payida davlat. Meni maxalladoshim edi. Hama shuni orqasidan kun koradigon bolib keti men shullarni gunoxi mengaxam urmasin deb anchadan beri rasiyada yuraman

Нуржан Аргын: Давлатда нақд пул қолмагандан кейин оддий халқдан сўнги нақд пулни йиғволишни бир йўли эди бу ўйин.

Just Brilliant: Battar busin, odamlani uzi ahmoq. Bir balosi bulmasa wudgorda quyruq na qilur?

  • BBC O‘zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog‘lanishni istasangiz, telefonimiz:+44 78-58-86-00-02
  • TELEGRAMDA ESA kanalimiz - http://bbc.in/28ZlGuT
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (http://bbc.in/28YEwPb)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comga to‘siq bo‘lsa, uzbekweb.netga kiring.

Бу мавзуда батафсилроқ