Telegramда @BBCUzbekBot ишга тушди

Фото муаллифлик ҳуқуқи bbcuzbek
Image caption Би-би-сининг 30 тилдаги таҳририятлари орасида илк бор BBC O’zbek ўз Телеграм bot хизматини ишга туширди.

Би-би-сининг 30 тилдаги таҳририятлари орасида илк бор BBC O’zbek ўз Телеграм bot хизматини ишга туширди.

Эндиликда бутун дунёдаги мухлисларимиз Телеграмда @BBCUzbekBot га обуна бўлишлари, Ўзбекистон, Марказий Осиё ва жаҳон янгиликларидан истаган пайтлари, ҳеч бир тўсиқларсиз баҳраманд бўлишлари мумкин.

Би-би-си Ўзбек шу кунга қадар Телеграм қурилмасида бир неча группалар ва @bbcuzbek каналида янгиликлар хизматини йўлга қўйганди.

Бизнинг вебсаҳифамиз bbcuzbek.com Ўзбекистонда очилмайди.

Президент Каримовнинг интернетни тўсиш ҳаракатлари бемаъни эканига доир бир неча бор чиқиш қилган эди.

Аммо қатор халқаро ташкилотларга кўра, на Ўзбекистон президенти ва на тегишли мутассадди ташкилотлар матбуот эркинлигини тан олишади.

BBCUZBEK.COM 2005 йил Андижон қирғинидан бери Ўзбекистонда тўсиб қўйилган.

Аммо президент Каримов бу ўринда ҳақ, интернетни тўсиш имконсиз бир амалдир.

Бугунга келиб BBC Uzbek Facebook, Одноклассники, Twitter, Instagram каби ижтимоий тармоқларда қарийб 500 000 мухлисга эга.

Би-би-си Жаҳон хизматининг Мобил воситалар муҳаррири Трушар Баротга кўра, BBCUZBEK янгиликлар bot хизматини Би-би-сида биринчи бўлиб йўлга қўймоқда.

BBC O’zbek ўқувчилар ва муштарийлар жуғрофияси, сони бўйича Ўзбек тилидаги интернет ресурслар орасида лидер саналади.

Ўзбекистон, Марказий Осиё, Россия ва Афғонистон учун махсус мултимедиа – digital лойиҳаларимиз ишлаб турибди.

BBC O’zbek нафақат Би-би-си Жаҳон хизмати таркибида, балки ўзбек тилидаги бошқа янгиликлар хизмати орасида ҳам уч алифбода ишлайдиган ягона хизматдир.

BBC O’zbek нинг YouTubeдаги каналини томоша қилаётганлар ва обуна бўлаётганлар сони кун сайин кўпайиб бормоқда.

BBC O’zbek нинг YouTubeдаги каналига юкланаётган видеоларнинг қарийб 50 фоизи хизматимиз ижодкорлари томонидан тайёрланган оригинал видеолавҳалар ташкил этади.

Қолган видеолар эса асосан Би-би-сининг дунё бўйлаб мавжуд мухбирлари томонидан тайёрлангандир.

BBC O’zbek Би-би-си Жаҳон хизматининг энг илғор таҳририятларидан биридир.

  • Bi-bi-si O'zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog'lanishni istasangiz, telefonimiz:+44 78-58-86-00-02
  • TELEGRAMDA ESA kanalimiz - https://telegram.me/bbcuzbek va @BBCUzbekBot
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comga to'siq bo'lsa, uzbekweb.netga kiring.