Бинали Йилдирим: 'Туркия Сурия билан ярашиши керак'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Туркия Бош вазири Бинали Йилдиримнинг баёноти ўтган беш йил давомида музлаб қолган Анқара ва Дамашқ муносабатларини тиклаш йўлидаги илк қадамдир.

"Туркия бутун минтақа бўйлаб дипломатик алоқаларни яхшилаши керак - деб айтди Бош вазир Бинали Йилдирим.

Давлат телеканаллари орқали эълон қилинган айни хабар кутилмаган воқеа бўлди.

Туркия ҳали Сурияда ички низолар бошланган илк пайтлардаёқ Президент Ассад кетиши керак, деб чиққан ва шу асно икки қўшни ўртасидаги муносабатлар ёмонлашиб кетганди.

Алавийлар бошқарувидаги Сурия ҳукумати эса ўзига қарши урушаётган аксар суннийлардан иборат исёнкорларни Анқара зимдан қўллайди, деб келади.

Кейинроқ эса Туркия ҳатто ИШИД билан олди-берди қилади, каби иддаолар ҳам ўртага чиққан.

Таҳлилчиларга кўра, Суриядаги курдларнинг мавқеи юксалиши ёки уларнинг Туркия курдлари билан эҳтимолий ришталари тикланиши Анқарани ҳар доим ҳушёр торттириб келади.

Сўнгги ойларда Туркия қақшатқич зўравонликларга саҳна бўлмоқда. Ҳам курд бўлгинчилари, ҳам ИШИД жангарилари мамлакат бўйлаб турли ҳужумларни уюштиришмоқда.

•Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

•ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

•Instagram - BBC UZBEK

•Twitter - BBC UZBEK

•Odnoklassniki - BBC UZBEK

•Facebook - BBC UZBEK

•Google+BBC UZBEK

•YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

•Skype - uzbekbbclondon

•bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар