Бангладеш масжидларида терроризмга қарши маърузалар ўқилди

Image caption Жума намозларида имомлардан терроризмга қарши ваъз қилиш сўралган.

Бангладешнинг 300 минг масжидига жума намози вақти терроризм ва экстремизмга қарши маъруза қилиш сўралган.

Давлатга қарашли "Исломий жамғарма" томонидан тайёрланган ваъзда "ҳар бир инсонни адолатсиз ўлдириш" қораланади.

Мурожаатда ота-оналардан фарзандларини "ақидаларга берилиш"дан ҳимоя қилишга чақирилган.

Ушбу ҳаракат Банладешда сўнгги ҳафталарда исломий жангарилар томонидан икки қонли ҳужум, жумладан 20 инсон ўлимига сабаб бўлган Дакка ресторанида содир этилган фожеа орқасидан кузатилмоқда.

Бу ҳужумлар ва Кишореганжда ўтган Ҳайит байрамида қўриқчиларнинг нишонга олинишига масъулиятни "Исломий давлат" жангари гуруҳи зиммасига олган.

Террорга жой йўқ

Маърузада "Пайғамбаримиз инсонни ўлдириш энг оғир гуноҳлардандир", деб ёзилган.

Исломий жамғарма имомлар бу каби даъватлардан фойдаланишларига умид билдиради.

Image caption Миллий масжидда қўриқчилар кўпайтирилган.

Масжидларда даъват қилиш мажбурий ҳисобланмасада, кузатувчилар ҳукумат тасдиқлаган ташаббусни кўплаб уламолар тасдиқлашини кутмоқдалар.

"Миллий масжид имоми Муҳиддин Қуашим жума намозида ушбу мурожаатни ўқиган.

"Бирорта ҳам одам бошқа бир инсонни ўлдириши мумкин эмас. Буни Ислом қоралайди" деб айтган у Би-би-сига.

Бу қадам радикализмнинг кучайишидан хавотирланган ҳукуматнинг масжидлардаги фаоллар устидан назорат қилишни кучайтириш амали сифатида қаралмоқда.

Миллий масжидда жума намозига қатнашган Абдулла Ҳасаннинг айтишича, ҳукуматнинг хутба ўқиш қарорини қувватлайди. Имомлар ислом номидан қуролланишга қарши кураш учун бу мурожаатни қилишлари лозим.

Бошқа намозхоннинг айтишича, бу ҳукумат томонидан хутбани ҳаддан ташқари назорат қилишдир. Имомлар намозда нима айтишларини ўзлари ҳал қилишлари лозим. Мен бу нарса ёрдам беради деб ўйламайман, дейди у.

Image caption Бангладешдаги ҳужумларда ўнлаб инсонлар ҳалок бўлган.

Бангладеш дунёвий блоггерлар, гей-фаоллар, олим ва диний камчилик вакилларига қарши ҳужумлар тўлқинига гувоҳ бўлди. 2013 йилдан бери бу каби ҳужумларда 40 дан ортиқ инсон ўлдирилди.

"Исломий давлат" ва "Ал-Қоида" гуруҳининг тармоқлари ҳужумларнинг аксариятини ўзлари амалга оширганини айтиб чиққанлар. Ҳукумат ҳужумларда мухолифатни ҳам айблайди. Мухолифат буни рад қилади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • •ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • •Instagram - BBC UZBEK
  • •Twitter - BBC UZBEK
  • •Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • •Facebook - BBC UZBEK
  • •Google+BBC UZBEK
  • •YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • •Skype - uzbekbbclondon
  • •bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.