Туркия: Ҳибсга олишлар давом этмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Туркияда ҳибсга олишлар давом этмоқда

Туркия расмийларининг айтишларича, қарийб 8,000 полиция зобитининг фаолияти вақтинча тўхтатилган. Хабар қилинишича, улар муваффақиятсиз якун топган давлат тўнтариши уринишига алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Адлия ва ҳарбий тизимдан 6,000 га яқин шахс, жумладан, генераллар айни ҳодисаларга қўли борлик айбловлари билан ҳибс қилинган.

Президент Ражаб Тойиб Эрдўғон давлат тизимлари қўзғолонни келтириб чиқарган "вирус"лардан тозаланишини айтган.

Оврўпо Иттифоқининг ташқи масалалар бўйича раҳбари Федерика Могерини Туркияда қонун устуворлиги ҳимояланиши кераклигини айтган.

Туркия ҳукумати фитна ортида собиқ имом Фатҳуллоҳ Гулен турганини даъво қилмоқда.

Ҳозир АҚШда истиқомат қилувчи Гулен жаноблари бу айбловларни қатъиян рад қилган.

Душанба куни давлат назоратидаги матбуотнинг хабар қилишича, мамлакат бўйлаб 100 дан ортиқ генерал ва адмираллар қўлга олинган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Вертолётда Юнонистонга қочган 8 нафар турк ҳарбий зобити Alexandropouli шаҳри маҳкамасига келтирилган. Уларга мамлакатга ноқонуний ўтганлик айблови қўйилмоқда.

Президент Эрдўғон якшанба куни оломон қаршисидаги чиқишида Туркия ўлим жазосини қайта жорий қилиш масаласини кўриб чиқиши ҳақида айтган.

Олий жазо 20014 йил Туркиянинг Оврўпо Иттифоқига қўшилиш саъй-ҳаракатлари манзарасида бекор қилинганди. 1984 йилдан бери мамлакатда ҳеч ким қатл қилинмаган.

Федерика Могерини Брюсселда Оврўпо Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ва Қўшма Штатлар Давлат котиби Жон Керри иштирокидаги йиғин олдидан гапирган. Туркиядаги ҳодисалар йиғин кун тартибидаги асосий масаласи бўлиши кутилмоқда.

Могерини хонимга кўра, Туркиянинг қонун доирасидан бирон қадам ташқари иш тутиши оқланмайди. Ташқи ишлар вазирлари бу "қатъий" таъкидлашлари кутилади.

Туркиядаги давлат тўнтариши ортида ким турган?

•Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02 •ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

•Instagram - BBC UZBEK

•Twitter - BBC UZBEK

•Odnoklassniki - BBC UZBEK

•Facebook - BBC UZBEK

•Google+BBC UZBEK

•YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

•Skype - uzbekbbclondon

•bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.