Қандил Балучнинг отаси: 'У бизга дастак эди'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Қандил Балуч якшанба куни дафн қилинди

Покистонда ўлдирилган Қандил Балучнинг отаси қизини дастаклаб гапирган.

Покистон матбуотига кўра, отаси: "У ҳаммамизни қўллаб қувватларди, жумладан, уни ўлдирган укасини ҳам", деб айтган.

Васим Балуч "оиласини бадном қилаётгани учун" опасининг жонига қасд қилганини тан олган.

У Қандилга аввал дори бергани, кейин буғиб ўлдирганини айтган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Покистон матбуотида ёзилишича, отаси қизининг жасадни ҳам бориб олишга қўрққанини айтган

Покистонда таниқли бўлган модел ва блоггер 26 ёшли Қандил Балуч якшанба куни дафн этилган. Маросимда минглаб инсонлар, жумладан, қатор ҳуқуқ фаоллари иштирок этишган. Қандилнинг ўлдирилиши кенг миқёсда қораланган.

Покистонда "оила шаъни учун қотиллик" яқинларини "шарманда қилган"ларга нисбатан қўлланилиши одатий ҳол саналади. Кўп ҳолларда уларнинг қурбонлари аёллардир. Айбдорлар эса, аксарият вазиятларда енгил жазо олишади ёки умуман қутулиб қоладилар. Кузатувчиларга кўра, бу манзара Покистон ва Афғонистонда аёлларнинг тобора кўпроқ нишонга айланиш сабаблари ҳисобланади.

Қандилнинг ўлими эса, айни муаммони яна бир бор урғулаган ва бу борадаги баҳсу мунозараларга туртки берган.

Қандил Балуч

Қандил Покистон мезонлари бўйича жанжалли ҳисобланган очиқ-сочиқ сурат ва видеолари билан танилган, уларни доимий равишда ижтимоий тармоқларга жойлаб борган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Қандилнинг онаси қизига мотам тутмоқда

Очиқ либосларда суратга тушишни ёқтирадиган Қандилни америкалик ижтимоий тармоқ юлдузи Ким Кардашянга қиёслашганди журналистлар ва интернет фаоллари.

Қандил Балучнинг Фейсбукда 700 мингдан ортиқ, Твиттерда 43 мингдан ортиқ "мухлиси" бўлган.

Покистонда аксар хотин-қизлар оталари ё эрларининг рухсатисиз ҳатто кўчага ҳам чиқишолмайди.

Қандил эса ҳатто чўмилиш кийимидаги тасвирлари ҳамда "қип-яланғоч суратимни намойиш этаман" каби зиддиятли гапларини ҳам интернетга қўйган эди.

Кўпчилик уни тақиқлашни талаб қилган.

•Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

•ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

•Instagram - BBC UZBEK

•Twitter - BBC UZBEK

•Odnoklassniki - BBC UZBEK

•Facebook - BBC UZBEK

•Google+BBC UZBEK

•YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

•Skype - uzbekbbclondon

•bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.