Туркия армиясининг шикастланган обрўси

Отатурк давридан бошлаб Туркия армияси конституция кафолати мавқеъини ушлаб келган.

Global Power индексига кўра, НАТО ҳарбий кучлари ўртасида ҳарбий имкониятлари юзасидан Туркия АҚШдан кейин иккинчи ўриндадир.

Жаҳонда эса жангга шайлик жиҳатидан турк ҳарбийлари ўнинчи ўринни эгалайди.

Туркия 1952 йилдан бери НАТО аъзоси бўлиб, яқин шарқ минтақасида ҳарбий ҳаракатларда фаол қатнашмоқда. Давлат тўнтаришидан сўнг турк армиясида бошланган тозалашлар унинг жанговар қобилиятларини қанчалик сўсайтириши мумкин?

Истанбулдан илмий тадқиоқтчи (EDAM) Дорук Эрғўн:

Барбод бўлган давлат тўнтариш оқибатида Туркия қуролли кучларига йирик руҳий шикаст етди .

Уларнинг мавқеъи ва обрўсига катта путур етказилди.

Шу кунга қадар Турк фуқаролари тўнтариш ўринишлари ўтмишда қолиб кетган деб ўйлашган.

Сўнгги тўнтариш ҳаракатлари нафақат мамлакат демократиясига таҳдид солди, балки минтақада хавфсизлик посбони вазифасини бажариб турган Туркия ҳарбийларининг имкониятларини кескин чеклади.

Туркия армияси жамиятда тутган мавқеъини тўнтаришдан сўнг тузатиш осон бўлмайди. Бунинг устига охирги икки йил мобайнида турклар орасида қайнаб турган фуқаровий-ҳарбий муносабатларининг муаммолари ундан баттар ёмонлашиши мумкин.

Сўнгги йилларда Эрдўғоннинг АК партияси бошчилигидаги ҳукуматга қарши қуролли кучлари фитна уюштирганларига оид янграган қатор иддаолар натижасида аҳолининг турк армиясига нисбатан қарашлари кескин ўзгарди.

Зеро, мазкур иддаолар сохта айбловларга асослангани боис маҳкамада кўрилмасдан барбод бўлганига қарамай, бу муҳим фактдан ҳамма ҳам хабардор бўлгани йўқ.

Сўнгги ҳарбий тўнтариш ортида АҚШда қувғинда яшаётган собиқ имом Фатҳулла Гулен тургани даъво қилинмоқда. Унинг "Хизмат" ҳаракати Туркия ичида паралел давлат қуришга интилгани борасидаги айбловлар янада кучайган.

Шикастланган обрў

Армия тўнтаришдан олдин унинг икки юқори мансабли зобити адлия тизимидан жазоланиб, кейинчалик маҳкама ҳукми бекор қилинганидан сўнг ўз аҳволига келишга уринаётганди.

Мақсадга эришмаган тўнтариш эса маҳкама ишларига қайта эътиборни тортди.

Бир юздан ортиқ генерал тўнтаришга алоқадор дея ҳибсга олинган. Бу рақам эса Туркия армиясининг энг юқори мансабдаги зобитларининг учдан бир қисмини ташкил қилади.

Деярли барча армия қисмлари камида бир қўмондонидан айрилган.

Юқори мансаблардан ташқари, Эрдўғон ҳукуматининг тозалаш ҳаракатлари натижасида 3 минг аскар ва 7 ярим минг полиция ходими ҳибсга олинган.

Давлатга фитначилар томонидан солинган таҳдид манзарасида бундай ҳаракатларнинг ўтказилиши сўзсиз зарур бўлиши мумкин, бироқ уларнинг миқёси турк қуролли кучларининг қобилияти ва руҳий ҳолатига путур етказиши муқаррар.

Ҳарбий амал қилиш қобилиятидан маҳрум

Туркия қуролли кучлари бугунги кунда мисли кўрилмаган дўқ-пўписаларга дуч келмоқда.

Ҳибсга олинган бир ёки икки юлдузли генераллар орасида 2- Армияни бошқарган Адем Ҳудути ҳам бор.

Ушбу 2- Армия Яқин Шарқда энг хавфли деб ҳисобланган Туркиянинг Сурия, Ироқ ва Эрон билан чегараларини муҳофаза қилган. Бу армия аскарлари мамлакатнинг жануби-шарқида ПКК курд жангариларига қарши кураш олиб борган.

Демак, тўнтариш ҳаракатлари Туркиянинг ПККга қарши олиб бораётган курашига салбий таъсир қилиши мумкин.

Амалга ошмаган путч оқибатлари ИШИД жиҳодий гуруҳи билан урушга ҳам таъсир қилади.

ИШИД сўнгги йилар мобайнида Туркияда ўз амалиётларини сезиларли даражада оширган.

Уларнинг тармоқларини барбод қилиш ва Суриядан Туркияга жиҳодчиларнинг ўтишига чек қўйиш учун армия, полиция ва миллий истихборот хизматлари орасида ҳамкорлик талаб қилинади.

Бироқ путч вақтида айнан полиция ва хавфсизлик қароргоҳларини нишонга олганлари билан фитначилар Туркия хавфсизлигини сақлаб турган уч посбон орасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни бузганлар.

Ҳарбий ва полиция сафларида тозалашлар давом этгани сайин, бирорта томон бошқа томонни ишончли шерик сифатида қабул қила олмайди.

НАТО хавотирлари

Туркия ҳарбийларининг НАТО кучларига ҳисса қўшиш имкониятлари сезиларли қисқариш эҳтимоли бор.

Мамлакатнинг стратегик мақсадларини амалга ошириш учун сиёсий элита ва ҳарбийлар ўртасида яқин алоқалар мавжуд бўлиши керак.

Путч ҳаракатлари давлат раҳбариятини аксил ИШИД коалицияда иштирок этиш ролини қайтадан кўриб чиқишга ундаши мумкин.

"Исломий давлат" жангари гуруҳига қарши ҳаво ҳужумларини бажарган ҳорижий учувчилар Инжирлик ҳаво базасидан фойдаланадилар.

Тўнтаришга уриниш содир бўлган кечада фитначилар ўз қирувчи учоқларини айнан ушбу базага қўндиришган.

15 июль фитна амалга ошмаган бўлсада, НАТО тўқнашиб келаётган мурракаб хавфсизлик муаммолари хавфли минтақада Туркиянинг ишончли ҳамкор мақомига путур етказишга муваффақ бўлди.

Ушбу қийин вақтда НАТО нафақат Туркия манфаатларини балки ўз манфаатларини кўзлаб, унинг тарафида бўлиши шарт.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02 •ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • •Instagram - BBC UZBEK
  • •Twitter - BBC UZBEK
  • •Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • •Facebook - BBC UZBEK
  • •Google+BBC UZBEK
  • •YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • •Skype - uzbekbbclondon
  • •bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.