Туркия: фавқулодда ҳолат одамлар ҳаётини ўзгартирадими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Амалга ошмаган давлат тўнтаришига уринишдан беш кун ўтиб, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон мамлакатда уч ойга фавқулодда ҳолат киритилишини эълон қилди.

#OHALde хаштеги (фавқулодда вазият пайтида) эса айни пайтда ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди. Фойдаланувчилар фавқулодда ҳолат мамлакат учун нимани англатиши, оддий одамлар ҳаётига қандай таъсир қилиши ва фавқулодда вазият киритиладиган бўлса, қонун нимани кўзда тутиши ҳақида ёзмоқдалар.

Туркия конституциясига биноан:

Фавқулодда ҳолат 6 ойдан кўп муддатга киритилиши мумкин эмас.

Уни бир марта 4 ойга узайтириш мумкин, фақат парламент тасдиғи ортидан.

Фавқулодда ҳолат пайтида қонунлар вақтинчалик муддатга қабул қилинади. Бу вақтда чиқарилган қонунларга Конституцион маҳкама эътироз қилмайди.

Асосий ҳуқуқ ва эркинликлар қисман ёки тўлиқ тўхтатилиши мумкин, бу соҳа маҳкама назоратидан чиқади. Бироқ кимнингдир шахсига айблов маҳкамада айби исботланмагунча эълон қилинмайди(Туркия конституциянинг 15 моддаси фуқаролик эркинлигини қайсидир даражада ҳимоя қилишни назарда тутади)

Фавқулодда ҳолат вақтида мамлакат қонунчилигига ўзгартириш киритилмайди. Бунга фақат парламент тасдиқлагандан сўнг рухсат берилади.

Бир қарашда, фавқулодда ҳолат Туркия аҳолиси учун хавотирли туюлиши мумкин, лекин фуқаролик эркинлиги ҳимояси эътиборга олинади.

Охирги марта ҳарбий тўнтариш Туркияда 1980 йил содир этилган. Ўша пайтда киритилган фавқулодда ҳолат мамлакатнинг баъзи минтақаларида 15 йил- 1987-2002 йилгача давом этган.

Туркиянинг аҳолиси, туғилиб келаётган демократия шароитида вояга етган янги авлоднинг катта қисми учун, охирги ҳафталардаги воқеалар жиддий хавотир уйғотмай қўймади.

1980 йилдаги инқилоб Туркия халқи ва мамлакат демократиясига қимматга тушган. Ўша пайтда 650 минг инсон ҳибсга олинган, 517 нафари қатл этилган, парламент тарқатилган, конституция қайта кўриб чиқилган.

Қарийб бир йил газеталарнинг чоп этилиши тақиқланган. Сиёсий партиялар тарқатилган, уларнинг банкдаги маблағлари музлатилган.

Фуқаролик эркинликлари амал қилиши тўхтатилиши ва ҳаёт даражаси ёмонлаши тўғрисидаги хавотирлар жамиятда чинакамига ваҳимани келтириб чиқармоқда.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, охирги 10 йилда мамлакат даромади уч марта ўсган, қашшоқликда яшайдиганлар ҳиссаси 13 фоиздан 4,5 фоизгача қисқарган.

Ўтган чоршанба куни турк лираси шу йилдаги энг паст даражага тушиб кетган- 3,0973 лира 1 АҚШ долларига тенг бўлган. Давлат тўнтаришига уриниш кечаси турк валютаси 2008 йилдан буён энг минимал даражага тушган.

Оврўпо Иттифоқи Туркия ҳукуматининг мамлакатга фавқулодда ҳолат киритиши орқасидан жиддий хавотир изҳор этган.

ОИнинг Ташқи сиёсат бўйича вакили Федерика Могерини фавқулодда ҳолат Турк ҳукуматига мамлакатни бошқаришда кенг ваколатларни беришини айтган. Шу билан бирга улар қонун устиворлигини ҳурмат қилиш ҳамда инсон ҳақлари ва эркинликларига риоя этишлари лозимлигини таъкидлаган.

Президент Эрдўғон "бу чоралар ҳеч ҳам демократия, ҳуқуқ ва эркинликка таъсир кўрсатмайди", деб айтган фавқулодда ҳолат эълон қилганидан сўнг.

Туркияда ўтган ҳафта амалга ошмаган давлат тўнтариши ортидан 50 мингдан ошиқ одам ё ҳибсга олинган, ё ишидан бўшатилган ёки ишидан вақтинча четлатилганлар.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02 •ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • •Instagram - BBC UZBEK
  • •Twitter - BBC UZBEK
  • •Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • •Facebook - BBC UZBEK
  • •Google+BBC UZBEK
  • •YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • •Skype - uzbekbbclondon
  • •bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.