Билл Клинтон “энг яхши дўсти” Ҳилларини дастаклади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Собиқ АҚШ президенти Билл Клинтон рафиқаси ва "энг яхши дўсти" Ҳиллари Клинтоннинг Демократик партиядан расман президентликка номзод сифатида илгари сурилганини қўллаб-қувватлаган ва нега Клинтон хоним мамлакатни бошқариши лозимлиги борасида ўз фикрини билдирган.

Жаноб Клинтоннинг Филаделфиядаги демократлар қурултойидаги маърузасидан бир неча соат олдин Клинтон хонимнинг президентликка номзодини илгари суриши учун етарли овоз тўплагани эълон қилинди.

Ҳиллари Клинтон номзодини илгари суриши учун талаб қилинадиган 2382 делегатдан ортиқ демократларнинг дастагини қўлга киритгани маълум бўлди.

Сўнг Клинтон хонимга рақиблик қилиб келган Берни Сандерс Ҳиллари Клинтонни дастаклаш чақириғи билан чиқди.

Ўтган ҳафта Республикачилар партияси ҳам президентликка номзодни аниқладилар.

Миллионер Доналд Трамп камида 1237 делегат овози талаб қилинадиган саралашда 1604 овоз дастагини қўлга киритгани эълон қилинди.

Филаделфиядаги қурултойда Билл Клинтон ўзи ва рафиқасининг биргаликдаги турмушига бағишланган таъсирли маъруза қилган.

У икковлари қандай қилиб танишганлари, аёлидан қандай қилиб жамият манфаати учун хизмат қилишни ўрганганини айтган.

"Мен ўзимнинг энг яхши дўстимга уйландим. Ўшандан бери биз бирга бўлдик, чақчақлашдик ва кулишдик", деб айтган жаноб Клинтон.

АҚШдаги президентлик сайлови 8 ноябрга мўлжалланган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.