Украина Россияга 3 млрд долларни нега қайтариши керак?

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA NOVOSTI

Украина Молия вазирлиги Россия 2013 йил охирида берган 3 млрд доллар қарзни қайтариш сабабини кўрмаяпти.

"Бу бизни олишга мажбур қилинган сиёсий кредит эди. Мен бу пулларни қайтаришга асосни кўрмайман", деб айтган Молия вазири Александр Данилюк Еспресо.TV. канали эфирида.

"Биз бу пулларни қайтаришга масъул эмасмиз", деб қайд этган у.

Ўтган йил охирида Украина ҳукумати Виктор Янукович бошқаруви пайтида Россия томонидан берилган 3 млрд доллар қарзни тўлашга мораторий киритди.

2013 йил декабрда ўша пайтда Украина президенти Виктор Янукович Москвага ишчи сафари билан борган эди. Айни вазиятда Майдонда бир ойдан бери Украинанинг ОИ билан келишувини талаб қилган норозилик намойишлар давом этаётган эди.

Виктор Янукович ва Владимир Путин учрашуви ортидан Москва Киевга икки молиявий масалада ён босгани аён бўлди. Биринчиси газ нархи бир кубометрга 268,5 доллардан келишилди, иккинчиси Россия Украинага 15 млрд доллар қарз беришга тайёрлиги маълум бўлди.

Бир неча кун ўтиб эса дастлабки 3 млрд долларга тенг қимматбаҳо қоғозлар Украинага ўтказилди.

Бироқ Москва келишувидан уч ой ўтиб Янукович ҳокимиятдан ажралди.

Украинадаги воқеалар орқасидан янги сайланган президент Порошенко Bloomberg агентлигига берган интервьюсида 3 млрд долларни пора деб атади. Жаноб Порошенко Янукович бу пуллар эвазига ОИ билан келишувни имзоламасликка Путин билан келишгани орқасидан олди, деди.

2016 йил феврал ойида Россия пулларни талаб қилиб Украинага нисбатан Лондон Олий маҳкамасига ариза топширди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.