БМТ Россияга: Ҳалаб йўлагини бизга беринг!

Ҳалабдаги Сурия армияси ҳарбийлари Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура айтишича, Россия Суриянинг Ҳалаб шаҳри аҳолиси учун ташкил этмоқчи бўлаётган инсонпарварлик йўлаги назоратини БМТга топшириши лозим.

28 июл куни Россия ҳукумати Сурия ҳукумати билан бирга Ҳалаб атрофидаги тинч аҳоли ва исёнчилар чиқиб кетишлари учун кенг миқёсли инсонпарварлик амалиётини бошлаётгани ҳақида эълон қилди.

БМТ вакили Стаффан де Мистура сўзларига кўра, узоқ муддатли оташкесимгина Ҳалаб аҳолисининг хавфсизлигини кафолатлаши мумкин.

Ҳалабда истиқомат қиладиган бирор бир тинч аҳоли вакилини чиқиб кетишга мажбурламасликлари лозим. Фақат ҳалабликларнинг ўзларигина инсонпарварлик йўлагидан чиқиб олганларидан кейин қаерда қолиш қарорини ўзлари қабул қилишлари лозим, деб айтган жаноб де Мистура.

Бундан олдин Халқаро Қизил Хоч ташкилоти Ҳалабни тарк этиш ёки шаҳарда қолиш қарорини қабул қилган ҳар бир инсонга муҳофаза ва ёрдам кафаолатланиши лозим, деган баёнот билан чиққан эди.

Президент Башар ал-Ассаднинг ҳукумат кучларини қўллаб-қувватлаётган Россия ҳарбийлари ҳалабликлар учун тўртта инсонпарварлик йўлаги ташкил этмоқчи эканликларини айтганлар.

Бу йўлакларнинг учтаси тинч аҳоли учун, яна бири эса ўз қурол-яроғини ташлаб чиқишга қарор қилган аксилассад исёнчиларга мўлжаллангани айтилган.

Бироқ Ассад режимига қарши қўлига қурол олган бир неча исёнчилар гуруҳини бирлаштирган Сурия мухолифати вакиллари айтишларича, Росси

я ташкил этмоқчи бўлаётган йўлакдан кўзланган мақсад, Ҳалаб шаҳри аҳолисини шаҳардан ташқарига чиқаришдир.

Охирги ойларда Ҳалаб атрофида жиддий вазият юзага келган.

Суриянинг бир замонлар бизнес марказларидан бири бўлган Ҳалаб шаҳри тўрт йилдан буён қақшатқич жанглар саҳнасига айланган.

Россиянинг авиабомбардимонлари кўмагида Сурия ҳукумат кучлари Ҳалаб қамалини тобора торайтириб боришга муваффақ бўлмоқдалар.

Ҳалаб шаҳрининг шарқий қисми исёнчилар назоратида, ғарбий қисми эса Сурия ҳукумат кучлари назорати остидадир.

Ўтган ҳафта Ҳалабдаги тўрт дала госпитали ҳаво ҳужумига тутилди.

Оқибатда шифохонадаги беморлар, шифокорлар ва болалар ҳалок бўлди.

Кўмак ташкилотлари Ҳалабда 250 мингдан ортиқ инсон жуда оғир аҳволда қолганларини айтадилар.

Исёнчилар назорати остида қолган ҳудудлардаги тинч фуқароларнинг сони 300 минг атрофидадир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.