Россия спортчилари махсус комиссия орқали танланади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Рио-де Жанейрода бўладиган Олимпия Ўйинларида қаташувчи россиялик спортчилар ХОҚ нинг уч вакилидан тузилган махсус комиссия томонидан саралаб олишга қарор қилинган.

Россия Олимпия жамоасининг допинг жанжали бир неча ҳафтадан бери давом этиб келади.

Халқаро Олимпия қўмитасининг матбуот котиби Марк Адамснинг айтишича, комиссия таркибига камон отиш бўйича халқаро федерация президенти Угур Эрденер, атлетика комиссияси вакили Клавдия Бокел ва Олимпия қўмитаси собиқ президентининг ўғли кичик Хуан Антонио Самаранч киритилган.

"Улар якуний хулосани беришади" деб айтган Адамс.

Допинг жанжаллари орқасидан допингга қарши халқаро агентлик- WADA россиялик спортчиларни ўйинлардан бутунлай четлатишга чақирганди. Лекин 24 июлда қўмита яна бироз ён босишга қарор берган.

Бу резолюцияга биноан, допингга алоқаси бўлган россиялик спортчилар ҳар қандай ҳолатда ҳам Олимпиадага қўйилмайди, айни пайтда спорт федерацияларга ким Риога бориши мумкинлигини аниқлаш ҳуқуқи ҳам берилган.

Шу тариқа 250 россиялик спортчи учун Оимпия Ўйинларига бориш имкони пайдо бўлди.

29 июлда Оғир атлетика бўйича халқаро федерация Россия жамоасини допингга қарши тартибларни доимий равишда бузгани учун олимпиадада иштирок этишини тақиқлагани хабар қилинди.

Шунингдек, Халқаро Олимпия қўмитаси югурувчи допинг сабаб ўйинлардан четлатилган Юлия Степанова "нейтрал" спортчи сифатида иштирок этишига рухсат этилмаслигини тасдиқлади. Шанба куни Степанова қарорни қайта кўриб чиқишни сўраб ариза берган. Бироқ МОҚ допинг аниқланган спортчига нисбатан қарор ўзгармаслигини маълум қилган.

Бундан ташқари, икки марта Олипиада чемпиони Елена Исинбаеванинг аризасига ҳам халқаро енгил атлетика федерацияси яқинда рад жавоби берди.

Олдинроқ Олимпиадада қатнашишни режалаштирган россиялик теннисчи Мария Шарапова допинг тестдан милдронат дориси сабаб ўтолмаганини тан олганди.

Халқаро Қиличбозлик Федерациясининг Президенти Алишер Усмонов 23 июлда Халқаро Олимпия Қўмитаси(ХОҚ) Президенти Томас Бахга мактуб йўллаб, допинг қабул қилмаган спортчилар амалдорлар йўл қўйган хатолардан азият чекмасликлари лозимлигини ёзган ва "тоза" спортчиларни ўйинларда қатнашишига рухсат бериш кераклигини айтган эди.

2016 йилги Олимпиада ўйинлари 5 август куни Бразилия пойтахти Рио де-Жанейрода очилади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.