Ёзувчи Фозил Искандар вафот этди

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA NOVOSTI

Таниқли ёзувчи Фозил Искандар 88 ёшида Москвада оламдан ўтди.

20 аср иккинчи ярми Россия адабиёти классиги Фозил Искандар 1929 йил мартда Сухумида туғилган.

1954 йилда Москвадаги Горький номидаги Адабиёт институтини тамомлаган.

У ўзининг илк асарларини 50-йиллар охирида турли нашрларда чиқара бошлаган.

1966 йилда "Новый мир" да чоп этилган "Дурагай таканинг шуҳрати" асари уни кўпчиликка танитди.

Шу асари асосида филм ҳам суратга олинган.

Фозил Искандарнинг "Чегемлик Сандро", "Чико болалиги", "Қуёнлар ва бўғма илонлар", "Инсон ва унинг атрофидагилар","Ҳераклнинг 33-чи жасорати", "Шоир", "Софичка", "Ибтидо" каби ўнлаб асарлари ўзбек ўқувчиларига ҳам таниш.

Низом Комил, Раҳим Отаули каби таржимонлар ёзувчининг қисса ва ҳикояларини рус тилидан ўзбек тилига ўгиришган.

"Инсон манзили", "Мактаб вальси ёхуд Номус кучи", "Чегемлик Сандро", "Шоир" сингари йирик асарлари, ўнлаб ҳикоялари кўплаб жаҳон тилларига таржима қилинган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.