Олмонияда минглаб кишилар Эрдўғонни қувватлаб чиқдилар

Olmoniyadagi namoyish Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Олмониядаги турк миллатига мансуб минглаб инсонлар Президент Эрдўғонни қувватлаб Кёльн кўчаларига чиқдилар.

Шанба куни Олмония Конституцион маҳкамаси Эрдўғоннинг нутқи ёзилган видео лавҳани намойишда кўрсатишни тақиқлагани ҳам мамлакатдаги турк фуқароларини норозиликларига сабаб бўлди.

Туркия раҳбарининг чиқиши икки ҳафта Туркияда юз берган давлат тўнтаришига уринишга алоқадор эди.

Эрдўғон матбуот хизмати Олмония трансляцияни нима сабабдан тақиқланганини изоҳлаши керак деб ҳисоблайди.

Олмония оммавий ахборот воситаларига кўра, норозилик юришларида қарийб 35 минг киши йиғилган.

Акцияда Эрдўғоннинг олмониядаги туркларга дастак учун миннатдорчилик хати ўқиб эшиттирилган.

"Аслида бу ҳаракат айнан Эрдўғонни қувватлаш учун эмас, тўнтаришга қарши қаратилган юриш. Бу каби тўнтаришларга қарши туриш одамларнинг вазифаларидир", деб айтган ҳаракат иштирокчиси Кевлер Демир.

Айни пайтда Кёлнда ўта ўнг қанот кучларнинг акциялари ҳам бўлиб ўтган.

15 июлдан 16 га ўтар кечаси Туркияда амалга ошмаган давлат тўнтаришидан сўнг қуролли кучларнинг 99 генерал ва адмиралига ҳокимиятни ағдаришга уриниш айбловлари илгари сурилди.

Туркияда уч ой муддатга фавқулодда ҳолат амал қилмоқда.

Якшанба куни Туркия армия сафларида янги тозалашлар ҳақида хабар тарқалди. Яна 1389 ҳарбий исёнга алоқадорлик билан ишдан бўшатилди.

Айтилишича, истеъфога чиқарилганлар орасида Эрдўғоннинг бош ҳарбий маслаҳатчиси, бош қароргоҳнинг адъютанти ва мудофаа вазирининг бош котиби ҳам бор.

Шу тариқа ҳибсга олинган ёки ишдан бўшатилган ҳарбийлар сони уч мингдан ошган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг