Доналд Трамп Ҳиллари Клинтонни “иблис” деб атади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Трамп

Республикачи партиядан президентликка номзод Доналд Трампга кўра, ноябр ойига мўлжалланган сайловларда "ғирромлик" қилиниши мумкин.

Оҳайодаги чиқишида Трамп сўнгги вақтлар президентлик сайлови ғирромлик билан ўтиши ҳақида жуда кўп "эшитмоқда".

Трамп бу сўзларига ҳеч қандай далил келтирмаган.

Трамп бу даъво билан аввалроқ Ҳиллари Клинтоннинг Демократик партиядан номзодликни қўлга киритганида ҳам чиққан эди.

Унинг ҳарбий амалиётларга қурбон бўлган америликалик мусулмон аскарнинг ота-онасига нисбатан таҳқирли чиқиши кескин танқидга олинмоқда.

"Иблис"

Сал аввалроқ Пенсилваниядаги чиқишида эса у ўз рақиби, демократ Ҳиллари Клинтонни "иблис" деб атади.

Бу ҳақоратни Трамп Берни Сандерснинг Ҳиллари Клинтонни дастаклашига нисбатан ишлатди.

"У (Берни Сандерс) иблис билан аҳду паймон қилди. У (Ҳиллари Клинтон) иблисдир", деди Трамп.

Демократлар ва республикачилар қарийб бир овоздан Трамнинг америкалик мусулмон аскар ота-онасини таҳқирлагани учун кескин танқид қилишди.

Мусулмон аскарнинг ота-онаси Би-би-си билан суҳбатда Трампга қарши туришнинг вақти келганини айтган.

Трамп демократлар йиғинида марҳум аскарнинг онаси Ғазала Хон ўз эри билан ёнма-ён тургани, аммо сўзламаганига ишора қилиб, "уни эрининг қаршисида сўзлашга қўйишмаган" деб айтган ва бу ҳолатни мусулмонлик ақидаларига йўйган эди.

Марҳум мусулмон аскарнинг ота-онаси Трамни "ватан учун ҳеч бир қурбонлик бермаганини" айтиб, унинг чиқишларини танқид қилишганди.

Америкада қанча мусулмон бор?

Pew Research Center маълумотларига кўра, 2014 йилда 0,9% фоиз америкаликлар ўзларининг мусулмон эканликларини айтишган.

2011 йилда Америка Мусулмонлари ташкилоти ошкор этган маълумотларга кўра, мамлакатда 2,75 миллион мусулмон бўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар