Обама: Трамп президент бўлишга лойиқ эмас

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Обама

Президент Барак Обамага кўра, республикачилар номзоди Доналд Трамп президент бўлишга нолойиқдир.

Обама шунингдек, ҳозирга қадар нима учун Республикачи партия унинг номзодини қўллаб-қувватлаётганига тушунмаслигини айтган.

"Шундай вақт келадики, сиз "етар" дейишингиз керак", деб айтган Обама.

Трамп ўз чиқишлари жумладан, Ироқдаги урушда қурбон бўлган мусулмон ҳарбийнинг ота-онасига нисбатан ҳурматсизлиги юзасидан кескин танқидлар остида қолмоқда.

Доналд Трамп шунингдек, Қримни Россия томонидан қўшиб олишини ҳам дастаклаган ва бунинг учун ўз партияси аъзолари томонидан танқидга тутилганди.

Обама авваллари ҳам Республикачилар партиясининг номзодлари ва президентлари билан турфа сиёсий-иқтисодий масалаларда қарама-қарши фикрларда бўлгани, аммо ҳеч қачон уларни президент бўлишга нолойиқ деб билмаганини айтган.

Аммо Обамага кўра, Доналд Трамп президентликка "мутлақо тайёр эмас".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар